«Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий конференция
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–46 қарорига мувофиқ, 2026 йил 9–11 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.
Дастур:
8 апрель— хорижий иштирокчиларни кутиб олиш ва маданий дастур. Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари, Темурийлар даврига оид қўлёзмалар, нумизматик мерос ва тематик кўргазмалар билан танишув, Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф. Кечки дастурда бадиий-ҳужжатли фильм намойиши.
9 апрель — конференциянинг тантанали очилиши, асосий маърузалар ва илмий секциялар. Кечки қисмида мусиқали мэппинг дастури ва расмий қабул.
10 апрель — секция ишлари давоми, халқаро лойиҳалар тақдимоти, меморандумлар имзолаш ва якуний ҳужжатларни қабул қилиш.
11 апрель — Самарқанд шаҳрида маданий дастур: Имом Бухорий мемориал мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон, Бибихоним масжиди ва Шоҳи-Зинда мажмуасига ташриф.
Мазкур анжуман Амир Темур ва Темурийлар меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган.


