Минтақадаги болалар ва ўсмирлар учун илк музей: тўртта мавзули зал, интерактив қурилмалар ва таълимий квестлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Болалар музейи ёш авлодни бой илмий-маданий мерос билан таништиришга хизмат қилувчи доимий интерактив таълим маконидир. Музей тарихий ҳикоялар, замонавий мультимедиа воситалари, тажриба қурилмалари ва ижодий машғулотларни бирлаштириб, болаларга илм-фанни кузатиш билан бирга уни амалда синаб кўриш имконини беради.
Мамлакатимизда ушбу йўналишдаги илк интерактив болалар музейи сифатида 2026-йил 1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида очилган маскан асосан 5–11 ёшли ташрифчиларга мўлжалланган. Тўртта мавзули залда тарих, математика, астрономия, тиббиёт, муҳандислик ва санъат йўналишларига оид билимлар болалар учун қизиқарли ҳамда тушунарли шаклда тақдим этилади.