
Залда 14 та равоқ жойлашган бўлиб, уларда Марказий Осиё халқлари тарихидаги муҳим воқеалар тасвирланган. Бу ерда замонавий технологиялар тарихни тирик мулоқотга айлантиради. Интерактив сенсор панеллар орқали Президент ташаббуси билан яратилган рақамли платформага кириш мумкин — у юздан ортиқ буюк мутафаккир ва олимларнинг аватарларини ўз ичига олади. Улар экранларда “жонланиб”, ўз ғоялари ва кашфиётлари ҳақида сўзлайди.
Барча заллар

