Ресурслар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси — бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти” мавзусида анжуман ўтказилди.
9–11 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир жаҳон тарихи ва маданиятида Амир Темур ҳамда Шарқ Ренессанси цивилизациясининг ўрнини муҳокама қилиш учун йирик халқаро майдонга айланди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яна бир йирик халқаро илмий мулоқот майдонига айланди. Бу ерда Малайзия билан ҳамкорликда “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми 46 давлатдан 300 нафардан ортиқ сиёсатчи, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, диний уламолар ва етакчи олимларни бир майдонга жамлаб, ислом цивилизацияси меросини асраш, рақамлаштириш ва келажак авлодларга етказиш бўйича узоқ муддатли халқаро ҳамкорликнинг янги институционал моделини шакллантирди.

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа, илм-фан ва креатив индустрия вакиллари Тошкент ва Самарқандда жам бўлиб, Ўзбекистон ҳамда ислом цивилизациясининг тарихи, маданияти ва интеллектуал мероси ҳақида замонавий дунёга қандай тарзда сўзлаб бериш масаласини муҳокама қилди. Бироқ беш кунлик форумнинг энг муҳим натижаси ўтказилган тадбирлар сони эмас, балки узоқ муддатли халқаро ҳамкорликка асос солингани бўлди. Янги фильмлар, китоблар, рақамли лойиҳалар, таълим дастурлари ва медиа ташаббуслар Ўзбекистон ҳақида дунёга янгича ҳикоя қилиш имконини беради.