Тадбирлар

Журналлар

ХАЛҚАРО ЭКСПEРТЛАР КEНГАШИ ФОРУМИ

Ўзбекистонидаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши мажлисининг 2025-йил 23-сентябрдаги 83-сонли баёнига мувофиқ жорий йилнинг 26–27-сентябрь кунлари давомида Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистонидаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ МЕРОС – УМУМИЙ КЕЛАЖАК

2025-йил 13–15-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси ўтказилди. Мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Марказий Осиё Халқаро институти ҳамкорлигида ташкил этилади.