Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Амир Темур давридан қолган ноёб археологик топилма намойиши сизни кутмоқда

26.02.2026, 11:401433

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тарих ва маънавият бирлашди! Амир Темур давридан қолган энг салмоқли ва нодир ёдгорлик Иккинчи Ренессанс бўлимида намойиш этилмоқда.

Амир Темур даврига оид энг нодир ва салмоқли ёдгорликлардан бири — “Улуғтоғ битиги” бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Иккинчи Ренессанс бўлимида намойиш этилмоқда. Оғирлиги 11,2 тонна бўлган улкан битиктош нафақат археологик топилма, балки давлатчилик ғояси, ҳарбий қудрат ва маънавий қарашлар мужассам этилган ноёб тарихий ҳужжатдир.
Бу тош — оддий ёдгорлик эмас. Унда Соҳибқирон Амир Темурнинг сиёсий тафаккури, ўзини англаши ва тарих олдидаги масъулияти тошга муҳрланган.

1391 йилги юриш ва тарихга муҳрланган хотира
Маълумки, 1391 йил апрель ойида Амир Темур Дашти Қипчоқ ҳудудига — Тўхтамишхонга қарши машҳур ҳарбий юришни бошлаган. Бу юриш нафақат икки ҳукмдор ўртасидаги кураш, балки минтақанинг келгуси сиёсий тақдирини белгилаб берган ҳал қилувчи воқеа эди.
Юриш давомида қўшинлар Улуғтоғ ҳудудига етиб келади. Айнан шу ерда Соҳибқирон ушбу тарихий воқеани абадийлаштиришга қарор қилади. Унинг амри билан харсангтош устига махсус битик ўйиб ёздирилади. Шу тариқа ғалаба ва давлатчилик ғояси тошда муҳрланади.

Битик тили — давр руҳининг ифодаси
Улуғтоғ битиги эски ўзбек — чиғатой тилида битилган. Унинг илк уч қатори араб тилида, қолган саккиз қатори эса уйғур хатидаги туркий матндан иборат.
Бу ҳолат ўша даврда араб тилининг диний ва маънавий мақоми юксак бўлганини, туркий тил эса давлатчилик ва ҳарбий муҳитнинг асосий мулоқот воситаси сифатида қўлланганини кўрсатади. Айниқса, уйғур ҳарфли қисмнинг яхши сақлангани битикнинг илмий ва палеографик қийматини янада оширади.


Матнда қуйидаги сўзлар муҳрланган:
“Тарих етти юз тўқсон учда, қўй йили, кўкламнинг ора ойида Туроннинг султони Темурбек уч юз минг қўшин билан ислом учун Тўхтамишхон, Булғор хонига қарши қўшин тортди. Бу ерга етиб, белги бўлсин деб, ушбу битигтошни ёздирди. Тангри нисфат бергай, иншоолло. Тангри фуқарога раҳм қилғай, эл бизни дуо билан ёд қилғай”.
Ушбу сатрлардан бир неча муҳим хулосалар келиб чиқади. Биринчидан, Амир Темур ўзини “Турон султони” сифатида англаган. Иккинчидан, юришни ислом манфаатлари йўлида олиб борганини таъкидлаган. Учинчидан, давлат бошқарувида адолат ва халқ дуосини асосий мезон деб билган.
Шу маънода Улуғтоғ битиги ҳарбий хотира билан бирга, маънавий-сиёсий дастур вазифасини ҳам бажаради.

Топилиши ва илмий аҳамияти
Мазкур тарихий ёдгорлик 1935 йил август ойида машҳур геолог Қаныш Сатпаев томонидан Қозоғистон ҳудудидаги Улуғтоғнинг “Олтин чўққи” деб аталувчи қисмида аниқланган.
Кейинчалик битиктош Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитаж музейи коллекциясига олиб кетилган ва узоқ йиллар давомида жаҳон илмий жамоатчилиги диққат марказида бўлиб келган.
Тарихий манбаларга кўра, Амир Темур айнан Улуғтоғнинг Олтин чўққи қисмида қўшин билан ҳордиқ олиш учун тўхтаган. Жангчилар атрофдан йирик харсанг тошларни тўплаган, маҳаллий уста тоштарошлар эса уларни ишлаб, битиктош шаклига келтирган. Шу тариқа тарихий воқеа табиий муҳит билан уйғун ҳолда абадийлаштирилган.
Темурийлар мероси ва Иккинчи Ренессанс
Бугунги кунда Улуғтоғ битиги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Иккинчи Ренессанс бўлими доирасида намойиш этилмоқда. Бу жойлашув бежиз эмас.
Темурийлар даври илм-фан, ҳарбий санъат, меъморчилик ва давлат бошқаруви соҳаларида юксалиш даври бўлган. Шу боис мазкур битик нафақат ҳарбий ёдгорлик, балки Иккинчи Ренессанс тафаккурининг рамзий ифодаси сифатида ҳам қаралади.
Эрмитаж фондида темурийлар даврига оид бошқа ноёб ашёлар — Мироншоҳ номи битилган муҳр, Гавҳаршодбегимга тегишли нефрит узук ва бошқа тарихий буюмлар ҳам сақланади. Улар темурийлар маданий меросининг юксак даражасини тасдиқлайди.

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар