Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Малайзия Қироличаси иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Ушбу анжуман Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган.

Кутилаётган анжуман фан, таълим, маданият ва цивилизациялар мулоқоти соҳаларида йилнинг энг муҳим халқаро тадбирларидан бирига айланиши кутилмоқда. Конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, тинчлик ва ўзаро англашув маданиятини ривожлантириш, шунингдек, барқарор тараққиётнинг асоси сифатида илм-фан ва маърифатни илгари суришга қаратилган ташаббусларига ҳамоҳангдир. Шу билан бирга, тадбир Малайзиянинг илмий дипломатия ва халқаро гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги изчил сиёсатини ҳам акс эттиради.

Конференцияда давлат идоралари вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот марказлари, етакчи олим, тадқиқотчи, эксперт, маънавий-маърифий доира вакиллари, шунингдек, турли мамлакатлардан ёш мутахассислар ва талабалар иштирок этади. 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Дастурнинг алоҳида қисми сифатида Малайзия Қироличаси Олий Ҳазратлари Раджа Зарит Софиянинг иштирок этиши ва расмий мурожаати режалаштирилган.

Дастурдан ялпи мажлислар, мавзули илмий маърузалар, учта секция йиғилиши, экспертлар учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўрин олган.

Конференция доирасида Малайзия технология университети билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қатор етакчи илмий-таълим ва тадқиқот муассасалари — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Малайзия томони “Nasyrul Qur’an” марказида нашр этилган 20 000 нусха Қуръони каримни Ўзбекистон Республикасининг “Вақф” хайрия жамоат фондига ҳадя қилиш ташаббусини илгари сурди.

Конференциянинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши алоҳида рамзий аҳамиятга эга. Ушбу ноёб илмий-маърифий мажмуа асрлар давомида шаклланган бой илмий меросни дунёга намоён этишга хизмат қилади. Бу заминда математика, тиббиёт, астрономия, фалсафа ва бошқа фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққан.

Тадбир доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Олий Ҳазратлари Раджа Зарит Софияга Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Малайзия Ислом санъати музейи тўплами” китоб-альбоми ҳадя қилинади.

Конференция давомида ислом илмий меросини ўрганишнинг замонавий ёндашувлари, шунингдек, мусулмон олимларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини холис баҳолаш масалалари муҳокама қилинади.

Анжуман етакчи маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб этади. Тадбирни “Дунё” ахборот агентлиги, Bernama TV, Radio Televisyen Malaysia ва бошқа ОАВлар ёритиши режалаштирилган.

Хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар учун Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари билан танишув ташкил этилади. Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига — жаҳон цивилизациясининг дурдоналари ҳисобланган тарихий масканларга маданий-илмий сафарлар уюштирилади.

Мазкур тадбир илм-фан, маънавият ва миллатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат бирлигининг рамзига айланиши, шунингдек, билим, тинчлик ва бунёдкор тараққиёт каби умуминсоний қадриятларга асосланган халқаро гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1362726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1104429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
884827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.