Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзия қироличаси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини очиқлади

07.05.2026, 14:431167

Малайзия қироличаси Ража Зарит София ҳазрати олиялари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Малайзия билан ҳамкорликда ўтказилган “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда фахрий меҳмон сифатида иштирок этгани ҳақида хабар қилгандик.

Қиролича ушбу халқаро илмий мулоқотда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатлар чуқур тарихий илдизларга эга эканини таъкидлаб, Буюк Ипак йўли асрлар давомида икки минтақани боғлаб келганини қайд этди. Анжуманда шунингдек, Имом Бухорий, Мотуридий, Беруний, Ибн Сино каби буюк алломалар мероси Малайзия ҳудудига илгари кириб боргани ва таълим муассасаларида ўрганиб келинаётганини алоҳида эътироф этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида илмий-маърифий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувлар ва меморандумлар имзоланди. Икки мамлакат олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва маданий ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий меросни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича янги истиқболли режалар белгилаб олинди.

Ража Зарит София, Малайзия қироличаси: 

Ислом цивилизациясида илмий анъаналарга бағишланган халқаро  конференциясида сизлар билан бирга бўлиш мен учун катта шарафдир. 

Ўзбекистон мусулмон илм-фани тарихидаги муҳим марказлардан биридир. Бу ҳудуд билан боғлиқ номлар бугунги кунда ҳам бутун мусулмон оламида катта эҳтиром билан тилга олинади. Самарқанд ва Бухоро нафақат гўзаллиги, балки уларда шаклланган илмий анъаналари билан ҳам машҳурдир. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Беруний каби алломаларни ёдга олганимизда, бу замин илм ва шараф устувор бўлган цивилизациянинг марказида турганини англаймиз.

Бугунги асосий вазифа — буюк меросни фақат мақташ эмас, балки уни қайта жонлантиришдир. Бундай анжуманлар шунинг учун муҳим: улар нафақат олимларни бирлаштиради, балки авлодлар ўртасидаги узлуксизликни таъминлайди. Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик билим, мерос ва тараққиётга бўлган умумий интилишни кўрсатади.

География жиҳатидан узоқ бўлсак-да, биз илм ва цивилизация орқали боғланганмиз. Ислом цивилизацияси ҳеч қачон бир халққа тегишли бўлмаган — у умумий меросдир. Бироқ меросни қабул қилишнинг ўзи етарли эмас. Унга муносиб бўлиш керак. Бу эса ҳақиқатни излаш, камтарлик, адолат ва одоб орқали амалга ошади.

Келинг, ўтмишни нишонлаш билан чекланмай, келажак учун масъулиятни ҳам ўз зиммамизга олайлик.

Илмни камтарлик билан излайлик, ҳамкорликни самимият билан қурайлик.

Конференция кун тартиби доирасида Малайзия қироличаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари билан яқиндан танишди.

Биринчи Ренессанс даври бўлимида IX–XII асрлардаги илмий юксалиш, Мовароуннаҳр ва Хуросонда шаклланган илм-фан мактаблари ва буюк алломалар фаолияти ёритилганига алоҳида қизиқиш билдирди.

Музей бўйлаб экскурсия давомида муқаддас Каъбапўш — Кисванинг 1988 ва 2023 йилларга оид асл намунаси меҳмонда катта таассурот қолдирди. Мартабали меҳмон, шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублари, Байтул ҳикма илмий муҳити ва устурлоб каби ноёб илмий асбобларни ҳам катта қизиқиш билан кузатди. 

Шунингдек, Салжуқийларнинг икки бошли бургут тасвири туширилган давлат рамзи, қимматбаҳо тақинчоқлар ва амалий санъат намуналари, Бухородаги Мағоки Аттор масжиди тарихи ҳақидаги маълумотлар ҳам меҳмон эътиборини тортди.

Марказнинг Қуръони карим залига ташриф чоғида эса ноёб ипак гиламлар, 65 метрли гумбаз остида жойлашган муқаддас Усмон мусҳафи Қироличанинг чуқур ҳаяжонига сабаб бўлди. 

Ташриф якунида қиролича Ража Зарит София ҳазрати олиялари Фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди. У марказнинг илмий салоҳияти, замонавий ёндашувлари ва ноёб экспозицияларини юксак баҳолаб, бундай масканлар халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Мазкур ташриф ва конференция доирасидаги мулоқотлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, муштарак тарих ва маданий меросни чуқур ўрганиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар