Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгаш йиғилишида ноёб артефактлар тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маданий меросни муҳофаза қилиш ҳамда уни халқаро ҳамкорлик орқали ватанига қайтариш бўйича амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатга қайтарилган ноёб тарихий осори атиқалар илк бор кенг илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Йиғилиш давомида Илмий кенгаш аъзоларига Operation Inherent Vice халқаро амалиёти доирасида аниқланган бебаҳо маданий мерос намуналари намойиш этилди. Ушбу амалиёт Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Heritage Crime Task Force, Лондон полициясининг санъат ва антиквар жиноятлар бўлими, Art Loss Register, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тақдим этилган артефактлар Марказий Осиё цивилизациясининг кўп асрлик тарихий ривожланишини акс эттириб, буддавий, суғдий ва исломий маданий қатламларни ўз ичига олади. Улар орасида Кушон даврига оид ҳайкал бошлари ва бюстлар, штуко безаклари бўлаклари, II–VIII асрларга мансуб ноёб деворий суратлар ҳамда Фаёзтепа ва Қоратепа археологик мажмуаларига тегишли осори атиқалар мавжуд. Шунингдек, XV асрга оид темурийлар даврига мансуб кенотаф алоҳида илмий ва маданий аҳамиятга эга.

Иштирокчилар эътиборини буддавий мазмундаги деворий суратлар, шунингдек, Гандҳара ва илк буддавий санъат анъаналарини акс эттирувчи терракота ва штуко ҳайкаллар тортди. Улар қадимий санъат мактабларининг юксак бадиий салоҳияти ва маданий уйғунлигини намоён этади.

Йиғилиш доирасида темурийлар даврига оид тош кенотаф ҳам тақдим этилди. У мураккаб битиклар, безаклар ва шеърий матнлар билан ишланган бўлиб, Марказий Осиё мемориал санъатининг ноёб намунаси сифатида баҳоланди.

Илмий кенгашда ушбу ёдгорликларни келгусида илмий ўрганиш, қайта тиклаш, рўйхатга олиш ва музей экспозициясига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов ушбу жараён ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Ушбу ноёб артефактларнинг ватанига қайтарилиши муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш ва халқаро миқёсда қайтаришга қаратилган изчил давлат сиёсати натижасидир. Айнан шу сиёсат халқаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш ва ушбу йўналишда амалий натижаларга эришиш имконини берди».

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ушбу ноёб маданий мерос намуналарининг тақдимоти мамлакатнинг бой тарихий ва маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган давлат сиёсатининг изчил ва тизимли эканини яна бир бор намоён этди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1319126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1062329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
843327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.