Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

ICESCO томонидан Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарига бағишланган махсус китоб чоп этилди

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ал-Муснад ас-Саҳиҳ” асари: Уммат китоби. Иснод ва тасдиқ цивилизациясининг илмий тимсоли” номли фундаментал илмий нашрни тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур китобни тайёрлашда дунёнинг 16 мамлакати етакчи олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Нашр 2026 йил 9–10 июль кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари – Уммат китоби” мавзусидаги халқаро илмий конференция материаллари асосида тайёрланди. Анжуман Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда ICESCO ҳамкорлигида ташкил этилган эди.

Ҳажми қарийб 800 саҳифадан иборат мазкур китоб буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой илмий меросига бағишланган энг йирик замонавий тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Унда ҳадисшунослик, ислом илмлари тарихи ҳамда ҳадислар ишончлилигини аниқлаш методологиясига оид долзарб илмий мақолалар жамланган.

Нашрда Имом Бухорий яшаб ижод қилган тарихий ва илмий муҳит, унинг ҳадисларни саралаш ва таснифлашдаги бетакрор услуби, шунингдек, “Саҳиҳи Бухорий” асарига бағишланган замонавий илмий тадқиқотлар, баҳс-мунозаралар ва таҳлиллар ўрин олган.

Мазкур фундаментал нашрнинг эълон қилиниши исломшунослик соҳасидаги халқаро илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиб, Ўзбекистоннинг Имом Бухорий илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича жаҳон миқёсидаги нуфузли марказлардан бири сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1176629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.