

Янгиликлар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида икки ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Умуммиллий бирдамлик — Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи!” мавзусидаги халқаро конференция доирасида икки муҳим ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Қўмита раиси Қаҳрамон Сариев имзо чекди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми Қўмита раиси Қаҳрамон Сариев ва Миллий марказ директори Акмал Саидов томонидан имзоланди.
Мазкур меморандумлар миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, маънавий-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини ўрганиш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатларга мувофиқ, томонлар илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, халқаро ва республика миқёсида конференциялар, форумлар, кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда медиа лойиҳаларни ташкил этиш, шунингдек, ёш авлодни бағрикенглик, фуқаролик бирдамлиги ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширадилар.
Имзолаш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
-Бугун юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик тасодифий ҳолат эмас. Бу Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган изчилдавлат сиёсатининг амалий натижасидир. 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларибир оиладек аҳил яшаб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Умуммиллий бирдамлик Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори»,— деди Қаҳрамон Сариев.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳам ҳамкорлик меморандумларининг аҳамиятига тўхталиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини дунёда тенги йўқ маънавий-маърифий маскан сифатида эътироф этди.
- Ҳақиқатдан ҳам, бугун миллий бирдамлик Ўзбекистоннинг миллий ғоясига айланди. Кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий ва институционал асослари яратилди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизациясимаркази эса ушбу эзгу ғояларнинг амалий ифодаси бўлиб, халқлар ўртасидаги ўзароҳурмат, маърифат ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дея таъкидлади Акмал Саидов.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов мазкур меморандумлар мамлакатимизда маънавий-маърифий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини қайд этди.
- Бугунги ҳамкорлик мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, бой цивилизацион меросимизни жаҳон ҳамжамиятига кенг танитиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ўзбекистон тарихи бизга буюк ҳақиқатни англатади: цивилизация ва тараққиётнинг энг мустаҳкам асоси — тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик вамаърифат. Ана шу қадриятларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш барчамизнинг умумий вазифамиздир, — деди Фирдавс Абдухолиқов.
Меморандумларнинг имзоланиши Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг давлат ташкилотлари билан стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаб, миллатлараро тотувлик, инсон ҳуқуқлари ва маърифат соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизнинг бой цивилизацион меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.