Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Олий таълимдан кейинги таълим институтига мустақил тадқиқотчиликка талабгорлар учун 24.00.01 - “Ислом тарихи ва манбашунослиги” Ихтисослиги бўйича намунавий саволлар

1.  Ислом динининг тарихий босқичлари: Макка ва Мадина даврларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий хусусиятлари.

2.  Хулафои рошидинлар даври: давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва Ислом динининг кенгайиши жараёнлари.

3.  Умавийлар ва Аббосийлар хилофати даврида илмий-маданий марказларнинг шаклланиши (“Байт ул-ҳикма” ва унинг фаолияти).

4.  Мовароуннаҳр ва Хуросонда Ислом динининг ёйилиши: Араб фатҳлари ва маҳаллий халқларнинг маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар.

5.  Илк ва ўрта асрларда Мовароуннаҳрда ижтимоий-маданий ҳаёт ҳамда оилавий таълим муҳитининг шаклланиши.

6.  IX–XII асрларда Мовароуннаҳрда юз берган Биринчи Ренессанс даври ва унинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси.

7.  Темурийлар даври (XIV-XV асрлар) ренессанси: Самарқанд ва Ҳирот илмий-маданий муҳити, таълим тизими ҳамда меъморчилик тараққиёти.

8.  Ислом тарихи ва жамиятида аёлларнинг ижтимоий-маданий мавқеи: жоҳилият даври ва Ислом келиши билан аёллар ҳуқуқларидаги туб бурилишлар.

9.  Ислом илм-фани тарихида муҳаддиса ва олима аёлларнинг ўрни (Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳонинг илмий мероси мисолида).

10. Мовароуннаҳр олима аёлларининг илм-фан (ҳадис, фиқҳ, тасаввуф ва адабиёт) ривожига қўшган ҳиссаси ва оилавий мактаблар феномени.

11. Ислом манбашунослиги фан сифатида: унинг предмети, вазифалари ва асосий тадқиқот методлари.

12. Қуръони карим - Ислом манбашунослигининг бош ва энг ишончли бирламчи манбаси сифатида (нозил бўлиш тарихи, жамланиши ва расм ул-мусҳаф).

13. Ҳадис илми ва манбашунослиги: “Сиҳоҳи ситта” (Олти саҳиҳ тўплам) ва уларнинг муаллифлари ҳақида илмий таҳлил.

14. Ҳадис ровийларини текшириш илми (“Жарҳ ва таъдил”) ҳамда унинг манбашуносликдаги аҳамияти.

15. Ислом тарихи ва манбашунослигида табақот китобларининг ўрни (масалан, Ибн Саъднинг “Табақот”, Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “ал-Исоба”).

16. Муҳаддиса аёллар ва уларнинг ҳадис ривоятидаги ролига бағишланган замонавий ҳамда классик манбалар (жумладан, Муҳаммад Акрам Надавийнинг “Ал-Вафо Асмо ан-Нисо” асари).

17. Мовароуннаҳр олималари ва алломалари фаолиятини ёритувчи тарихий манбалар, тазкиралар ва вақф ҳужжатларининг таҳлили.

18. Қўлёзма манбалар билан ишлаш методикаси: матнни ўрганиш, қиёсий таҳлил (текстология) ва илмий муомалага киритиш босқичлари.

19. Ислом ҳуқуқшунослиги (фиқҳ) манбалари: Ҳанафий мазҳабининг Мовароуннаҳрда шаклланиши ва асосий манбалари.

20. Марказий Осиё алломаларининг ислом илм-фанига қўшган ҳиссасини ўрганишда манбашунослик ва тарихшунослик уйғунлиги.

21. Бухоро, Самарқанд, Уструшана, Хоразм ва Фарғона илмий марказларининг шаклланиш тарихи ҳамда уларнинг Мовароуннаҳр илмий-маданий ҳаётидаги ўрни.

22.  Хоразм Маъмун академияси фаолияти ва у ерда етишиб чиққан буюк мутафаккирларнинг (ал-Хоразмий, ал-Беруний ва бошқалар) жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси.

23. Бухоро ва Самарқанд илмий-маърифий марказларининг Ислом дунёсидаги фиқҳий, калом ва ҳадис илмлари тараққиётидаги мавқеи.

24. Фарғона ва Уструшана илмий муҳити, ушбу минтақалардан етишиб чиққан алломаларнинг илмий мероси ҳамда уларнинг манбашуносликдаги тадқиқи.

25. Хоразм илмий марказининг ўрта асрлар шарқ маданиятидаги ўрни: математика, астрономия, тиббиёт ва табиий фанларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси.

26. IX-XII асрларда Бухоро ва Самарқанд шаҳaрлaрида ҳадис ҳамда фиқҳ илмларининг ривожланиши, маҳаллий илмий мактабларнинг ўзига хос хусусиятлари.

27.  Уструшана ва Фарғона воҳаларидан етишиб чиққан алломаларнинг фаолияти ва тарих фани тараққиётидаги ўрни.

28. Мовароуннаҳрнинг турли илмий марказлари (Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Уструшана) орасидаги илмий-маданий алоқалар ва тарихий манбаларда уларнинг акс этиши.

29. Бухоро ва Самарқанднинг илмий-маърифий муҳитида олима ва муҳаддиса аёлларнинг фаолияти: манбалар асосида илмий таҳлил.

30.  Хоразм ва Фарғона илмий марказларининг шаклланишида оилавий таълим анъаналари ва хонадонларнинг илмий академия сифатидаги ўрни.

31. Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудий илмий марказларидаги мадрасалар, илмий мажлислар ва уларда олималарнинг иштирокига оид тарихий-манбашунослик далиллари.

32. IX–XII асрларда Бухоро илмий марказининг Ислом оламидаги мақоми: Мовароуннаҳр фақеҳлари мактаби ва унинг шаклланиш омиллари.

33. Самарқанд илмий ва маърифий муҳитининг ўрта асрлар шарқ тамаддунидаги ўрни: мадрасалар, кутубхоналар ва илмий давралар фаолияти.

34. Хоразм (Маъмун академияси даври ва ундан кейинги асрлар) илмий марказининг энциклопедик билимлар ривожига қўшган ҳиссаси.

35. Фарғона водийсининг илмий-маданий салоҳияти: илк ва ўрта асрларда бу минтақадан етишиб чиққан мутафаккирларнинг мероси.

36. Уструшана воҳасининг тарихий-географик ва маданий аҳамияти: маҳаллий илмий муҳит ҳамда алломалар фаолияти.

37. Бухоро ва Самарқанддаги илмий мактабларнинг ўзаро боғлиқлиги: манбалар асосида илмий-маданий алоқалар таҳлили.

38. Хоразм ва Фарғона илмий марказларидаги табиий-илмий ҳамда гуманитар фанларнинг уйғунлашув жараёнлари.

39. Уструшана ҳамда шимолий ҳудудлардан чиққан мутафаккирларнинг Ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси.

40. Мовароуннаҳр шаҳарларининг Буюк Ипак йўли тармоқларидаги мавқеи ва унинг илмий-маданий алмашинув жараёнларидаги роли.

41. IX–XII асрларда Мовароуннаҳр шаҳарларидаги меъморий обидалар, масжид ва мадрасаларнинг илмий-маърифий марказ сифатидаги фаолияти.

42. Темурийлар даврида Самарқанд ва Ҳирот илмий марказларининг қайта жонланиши: Улуғбек академияси фаолияти ва илмий янгиликлар.

43. Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида шаҳарсозлик маданияти ва илмий муҳитнинг устувор йўналишлари.

44. Бухоронинг “Қуббатул-Ислом” мақомини олиш тарихи ва унинг илмий-диний муҳитининг шаклланиш босқичлари.

45. Самарқанднинг астрономия, математика ва фиқҳ илмлари бўйича жаҳон миқёсидаги илмий мактаб сифатида эътироф этилиши.

46. Мовароуннаҳр ҳудудидаги оилавий таълим тизими ва унинг илмий кадриятларни узатишдаги ўрни.

47. Илк ва ўрта асрларда хонадонларнинг илмий муҳит (академия) вазифасини бажаришига оид тарихий манбалар далиллари.

48. Бухоро ва Самарқанд хонадонларида етишган олималар, муҳаддисалар фаолиятининг тарихий хроникаларда ёритилиши.

49. Хоразм ва Фарғона воҳаларида илм-фаннинг оилавий сулолалар орқали давом этиши: манбашунослик таҳлили.

50. Уструшана ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги тарихий манбаларда аёлларнинг маърифий фаолиятига оид маълумотлар.

51. Ислом ҳуқуқий тизимида (фиқҳда) хотин-қизларнинг иштироки ва оилавий фатво мактабларининг фаолияти.

52. Муҳаддиса аёлларнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва уларнинг ривоятларига таянилган манбалар таҳлили.

53. Мовароуннаҳр тарихига оид тазкира ва биография (табақот) китобларида олима аёллар номларининг келтирилиш тартиби.

54. Вақф ҳужжатлари асосида Мовароуннаҳрда аёлларнинг илмий-маърифий ва хайрия муассасаларини ташкил этишдаги роли.

55. Ўрта аср манбаларида аёлларнинг адабиёт, шеърият ва маънавий тарбия соҳасидаги ўрнини ўрганиш методикаси.

56. Ислом тарихида аёлларнинг илмий сафарлари (риҳла) ва уларнинг илмий марказлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни.

57. Бухоро ва Самарқанд алломаларининг оилавий кутубхоналари ва уларда аёлларнинг илмий меросини сақлаб қолишдаги хизматлари.

58. Ислом манбашунослигида қўлёзмаларни аниқлаш, таснифлаш ва илмий муомалага киритиш босқичлари.

59. Мовароуннаҳр олималари ва алломаларига оид манбаларни ўрганишда қиёсий-тарихий таҳлил (текстология) методикаси.

60. “Табақот” жанридаги асарларнинг тузилиш ва уларнинг илмий-тарихий аҳамияти.

61. Ҳадис илми манбашунослигида иснод ва матн танқиди методологиясининг ўрни.

62. Ўрта аср мусулмон шарқи тарихнавислигида хроникалар ва вақоеномаларнинг ўзига хос хусусиятлари.

63. Мовароуннаҳр тарихи ва илм-фанини ўрганишда чет эл архив фондлари ва қўлёзмаларининг ўрни.

64. Ислом ҳуқуқи ва фиқҳ манбаларини тадқиқ этишда замон ва макон омилини ҳисобга олиш методологияси.

65. Марказий Осиё алломаларининг араб тилида ёзилган илмий меросини таржима қилиш ва илмий изоҳлаш муаммолари.

66. Ислом тарихи ва манбашунослигини ўрганишда замонавий рақамли технологиялар ва электрон маълумотлар базаларининг роли.

67. Мовароуннаҳр олима аёллари ҳақидаги кам ўрганилган манбаларни илмий истеъмолга киритишнинг долзарб вазифалари.

68. Тарихий манбалар билан ишлашда субъективлик ва объективлик мезонлари: танқидий ёндашув методологияси.

69. Ислом цивилизацияси тарихига бағишланган замонавий тадқиқотларда гендер ёндашуви ва унинг илмий асослари.

70. Мовароуннаҳрнинг илмий марказларидаги мадраса таълими тизими ва унинг манбавий асосларини ўрганиш усуллари.

71. Ислом тарихи ва манбашунослиги фанларини ўқитиш ва тадқиқ этишда узвийлик ҳамда ворислик тамойиллари.

72. Мовароуннаҳр олима ва муҳаддисалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган библиографик ҳамда биобиблиографик манбаларнинг таснифи.

73. Ўрта аср шарқ муаллифларининг асарларида аёлларнинг илмий мажлислар ва илмий баҳслардаги иштирокининг ёритилиши.

74. Бухоро, Самарқанд ва Хоразм қозиларининг фаолиятига оид ҳужжатлар ҳамда уларда аёлларнинг мулкий ва ижтимоий ҳуқуқларининг акс этиши.

75. Ислом манбашунослигида тасаввуф ва унинг намояндалари  ҳақидаги тазкираларнинг ўрни.

76. Мовароуннаҳрда Ислом дини тарқалишининг бошланғич даврида саҳобалар ва тобеъинларнинг оилавий муҳити ва унинг манбавий таҳлили.

77. IX-XII асрларда Ислом дунёсидаги илмий сафарлар ("риҳла") анъанаси ва унда Мовароуннаҳр олималарининг иштирокига оид далиллар.

78. Араб тилида битилган классик тарих ва геодезия асарларида Мовароуннаҳр шаҳарларининг илмий-маданий қиёфаси.

79. Ислом ҳуқуқшунослигида мазҳабларнинг шаклланиши ва Мовароуннаҳрда Ҳанафий мазҳабининг тарқалишида оилавий-илмий муҳитнинг таъсири.

80. Ўрта аср манбаларида мадрасаларнинг вақфномалари ва улар орқали таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш методикаси.

81. Шарқ мутафаккирларининг педагогик ва ахлоқий қарашларида оила, фарзанд тарбияси ҳамда аёлларнинг маърифий ўрни.

82. Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ҳомийлик (вақф ва хайрия) фаолиятига оид манбавий далиллар.

83. Ислом цивилизацияси тарихида аёлларнинг ёзма манбалар яратиш, китобат қилиш ва хаттотлик санъатидаги иштироки.

84. Марказий Осиё тарихнавислигида Темурийлар даври маданий юксалишини ёритган асосий тарихий манбалар таҳлили.

85. Ҳадис илми тарихида аёл ровийларнинг ишончлилик (сиқалик) мезонлари ва уларни баҳолаш усуллари.

86. Ўрта аср манбаларида маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, урф-одатлари ва аёлларнинг жамиятдаги мавқеига доир кузатувлар.

87. Мовароуннаҳр олималари меросини ўрганишда шарқшунослик мактаблари ва қўлёзма фондларининг роли.

88. Ислом манбашунослигида матн танқиди ва ривоятлар занжирини (иснод) ўрганиш орқали тарихий ҳақиқатни юзага чиқариш.

89. Бухоро ва Самарқанднинг илмий-маърифий муҳитини тадқиқ этишда чет эллик сайёҳларнинг хотираномалари ва ёзма манбаларнинг қиёсий таҳлили.

90. Уструшана, Фарғона ва Хоразм ҳудудларидан чиққан алломаларнинг илмий меросини замонавий манбашунослик талаблари асосида ўрганиш.

91. Ислом тарихи ва манбашунослигида гендер ёндашувига асосланган тадқиқотларнинг методологик хусусиятлари.

92. Мовароуннаҳр оилавий таълим мактабларининг замонавий таълим тизими ва тарбия жараёнларидаги ворислик аҳамияти.

93. Ислом динида аёлларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий мақомини ёритувчи манбаларнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили.

94. Мовароуннаҳр олима аёллари илмий меросини илмий муомалага киритиш ва келажакдаги тадқиқотлар учун устувор йўналишларни белгилаш.

95. Ислом тарихи ва манбашунослигида шахс ва муҳит муаммоси: Мовароуннаҳр олималарини тарбиялаган ижтимоий-маънавий муҳитнинг таъсири.

96. Ўрта аср манбаларида маҳаллий урф-одатларнинг Ислом ҳуқуқий меъёрлари билан уйғунлашув жараёнлари. 

97. Темурийлар ва Темурий шаҳзодалар даврида илм-фан, маданият ва санъат тараққиётига хотин-қизларнинг қўшгвн ҳиссаси..

98. Ислом манбашунослигида тазкиралар ва биографик луғатларнинг тузилиш тамойиллари ҳамда уларнинг тарихий ишончлилик даражаси.

99. Мовароуннаҳрда мадраса таълими тизимининг шаклланиши ва унда мударрисларнинг оилавий сулолалари фаолиятининг манбалар асосидаги таҳлили.

100. Ислом динида аёлларнинг маърифий тарғиботи ва жамият маънавиятини юксалтиришдаги ўрнини ёритувчи классик манбалар шарҳи.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1452126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1192629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
968227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.