

Янгиликлар
Германиялик эксперт: «Ўзбекистон тинчлик ва барқарорлик излаётган мамлакатлар учун намуна бўла олади»
Кэтлин Гёбель, Германиянинг Берлин шаҳрида маданий ҳамкорлик йўналиши директори:
– Биз Ўзбекистон билан маданият ва диншунослик соҳаларида ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Шунинг учун бу ерда амалга оширилаётган ишлар мен учун янгилик эмас. Аммо Ўзбекистонда сўнгги йилларда қилинган ишлар мени чуқур таъсирлантирмоқда.
Бугун форумда журналистлар нодавлат ташкилоти раҳбари Ўзбекистонни «маёқ», яъни нур сочиб, йўл кўрсатиб турувчи мамлакат сифатида таърифлади. Менимча, бу жуда тўғри таъриф.
Германиядан келган инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, бугун Европада сиёсий вазият жуда мураккаб ва беқарор. Менимча, Ўзбекистон биз учун яхши намуна бўла олади. Чунки бу ерда давлат раҳбари фақат иқтисодий масалаларни биринчи ўринга қўймаяпти. Албатта, Ўзбекистон иқтисодиёт, туризм ва бошқа соҳаларда жуда жадал ривожланмоқда.
Бироқ, менимча, бу жараёнларнинг ортида янада камёб ва ўзига хос бир мақсад бор. Бу — халқнинг руҳий ҳолати, маънавий фаровонлиги ва ички дунёсига эътибор қаратишдир. Бу Президент амалга ошираётган ишларида маънавиятга алоҳида ўрин берилаётганидан далолат беради.
Бундай ёндашув жуда кам учрайди. Шунинг учун бугунги каби медиа тадбирларнинг Ўзбекистонда ўтказилаётгани жуда муҳим. Чунки бу бошқа мамлакатлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин. Айниқса, урушларнинг олдини олишга, тинчликни сақлашга ва одамларни яна хавфсиз, осойишта ҳаётга қайтаришга интилаётган мамлакатлар учун Ўзбекистон тажрибаси яхши намуна бўла олади.
Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази эса мана шу ёндашувнинг ўзига хос рамзи, деб ўйлайман. Марказ ўзининг улкан кўлами ва бетакрор гўзаллиги билан жуда нуфузли масканга айланган. Ҳатто Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам бу ерга ташрифи чоғида «Мен жуда чуқур таъсирландим», деган эди. Бунинг ўзи катта аҳамиятга эга.
Бу ерда яратилган муҳит, унинг гўзаллиги ва улуғворлиги мени жуда таъсирлантирди. Албатта, бу ерда фақат гўзаллик эмас, балки улкан билим, ҳикмат ва маънавий мазмун ҳам мужассам.
Менга яна бир бор Ўзбекистонга таклиф қилиниб, яқинда нашр этган китобим — «Аллоҳнинг 99 исми» ҳақида сўзлаш имконияти берилганидан жуда мамнунман.
Июль ойида ҳам шу ерда китобим ҳақида тақдимот ўтказган эдим. Ўша тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан жуда кўп нуфузли ва ҳурматли меҳмонлар иштирок этганди. Улар китобдаги ғоялар ва мен берган тақдимотни жуда яхши қабул қилишди. Бу сафар эса китобни медиа вакилларига тақдим этиш учун таклиф қилинганимдан хурсандман.
Менимча, бу китоб Қуръон, ҳадис ва буюк файласуфлар ҳамда уламоларнинг анъаналари каби асл исломий манбаларни асраб-авайлаш йўлида кичик бир қадам, десак бўлади. Балки уни бир томчига ўхшатиш мумкин.
Бундай асл манбалар ўз мазмуни ва моҳияти билан жуда қадрли. Уларни ўзгартириш мумкин эмас. Аммо уларни замонавий инсонга етказиш учун янги шакл ва янги ёндашув керак.
Мен буни шундай тушунаман: дунёдаги ҳар бир нарсанинг мазмуни ва уни ифодаловчи шакли бор. Мазмунга тегиш мумкин эмас. Аммо шаклни замон талабидан келиб чиқиб янгилаб туриш зарур.
Шу сабабли мен бу китобда жуда замонавий услубдан фойдаландим. Унда узун-узун матнларни ўқиб ўтириш шарт эмас. Ҳар бир мавзу қисқа ва лўнда парчалар орқали берилган. Китобни ўқиш ҳам қизиқарли. Унинг саҳифаларини осонгина кўздан кечириб чиқиш мумкин.
Шу билан бирга, келтирилган ҳар бир маълумотнинг манбаси кўрсатилган. Агар ўқувчи бирор мавзуга қизиқиб қолса, манбага мурожаат қилиб, уни мустақил равишда чуқурроқ ўрганиши мумкин. Яъни бу китобни мустақил таълим олиш учун ҳам қўллаш мумкин.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.