Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

“Жалолиддин Мангуберди”га бағишланган медиалойиҳа ташкил этилади


 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида миллий тарихимизнинг энг шонли саҳифаларидан бирини ўзида акс эттирувчи янги медиалойиҳа ишга туширилмоқда. Лойиҳа буюк саркарда, юртимиз ғурури — Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.
 

Лойиҳа доирасида Жалолиддиннинг шахсияти, саркардалик салоҳияти, сиёсий донолиги ва Ватанни ҳимоя қилиш йўлида кўрсатган мардлик ва жасорати кенг ёритилади. Аввало, унинг ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий манбалар, илмий изланишлар асосида тўлиқ маълумотлар базаси шакллантирилади.
 

Шунингдек, кенг аудиторияга мўлжалланган махсус видеоролик тайёрланади. Унда саркарданинг ҳаёт йўли, ютуқлари ва тарихий мероси замонавий визуал ечимлар орқали жонлантирилади. Ушбу ролик, айниқса, ёшларга тарихни тушунарли ва таъсирли шаклда етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

 

Медиалойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — Жалолиддин Мангуберди образини визуал тарзда қайта тиклашдир. Бу борада унинг тарихий кўринишига мос портрет ишланади, турли манбалар асосида қурол-аслаҳа, кийим-кечак ва шахсий буюмларининг муляжлари тайёрланади. Ушбу экспонатлар Марказнинг доимий экспозицияси таркибига киритилади ва ташриф буюрувчилар учун намойиш этилади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1437726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1179129.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
955527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.