Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий омили
Чирчиқ давлат педагогика университетида "Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори" лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги учрашув ёшлар тафаккурини уйғотиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилди.
Мазкур тадбирда миллий ғурур, тарихий хотира ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигида шаклланаётган ижтимоий тафаккур – мамлакатимиз барқарор ривожланишининг муҳим омили экани алоҳида таъкидланди.
Форум давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса илм-фан, ислом маданияти ва маърифат соҳасида амалга оширилаётган тарихий янгиланишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унда яратилаётган ноёб экспозициялар – Исломгача бўлган давр, Қуръони карим зали, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, Хонликлар даври, Амир Темур ва Темурийлар сулоласи, ХХ аср Ўзбекистони ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” бўлимлари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув ёшларда ўз тарихига бўлган қизиқишни янада ошириб, уларни бунёдкорлик ғояларига руҳлантиришда муҳим қадам бўлди.








