Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Хожа Дониёр мақбараси — бағрикенглик рамзи

 

🔴Амир Темурнинг бағрикенглик сиёсатини кўрсатган мажмуа
 

🔴"Қайси юртда Дониёр хоклари бўлса, ўша юртдан барака аримас"
 

🔴"Гиннес рекордлари"га кирмаган энг узун қабр


 
  Самарқанд шаҳрида жойлашган Хожа Дониёр мақбараси – нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом олами ва жаҳон зиёратчиларини ўзига жалб этиб келаётган муқаддас қадамжо ҳисобланади. У ҳақда халқ орасида турли афсона ва ривоятлар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

 

    Ривоятларга кўра, бу қабр борасида икки хил қараш мавжуд. Бир гуруҳ олимлар бу ерда насроний, ислом ва яҳудий манбаларда тилак қилинган пайғамбарлардан бири — Дониёр (Даниэль) пайғамбар дафн этилган, деб ҳисоблайди. Бошқа маълумотларга кўра эса, Хожа Дониёр — саҳобалардан бири бўлиб, у Самарқандда Қусам ибн Аббоснинг сафдошларидан бўлган.

 

    Дониёр пайғамбар ҳақида турли динлар манбаларда маълумотлар мавжуд. Қуръони каримда номма-ном тилга олинмаса-да, ислом уламолари уни пайғамбарлар сафига қўшган. У қадимги Бобилда яшаган, тушларни таъбир қилиш ва битикларни ўқиш қобилияти билан танилган, Бобил ва Форс шоҳларининг ҳурматини қозонган зот сифатида маълум.

 

    Маълумотларга кўра, Соҳибқирон Амир Темур XIV асрда Кичик Осиёга қилган юришлари давомида Дониёр пайғамбарнинг Шустар шаҳридаги қабрини зиёрат қилган. Унга “қайси юртда Дониёр хоклари бўлса, ўша юртдан барака аримас”, деган гапни айтганларидан сўнг, Соҳибқирон пайғамбарнинг ҳокини Самарқандга олиб келишга қарор қилган. Айрим ривоятларга кўра, фақатгина ўнг қўли ва оёғи суяклари олиб келинган бўлиб, бу жойда дафн этилган.

 

    Бугунги кунда Хожа Дониёр мақбарасидаги қабрнинг узунлиги 18 метр бўлиб, у дунёдаги энг узун қабрлардан бири ҳисобланади. Айтишларича, пайғамбар хоклари дафн этилгандан кейин қабр табиий равишда чўзилган. Унга мос равишда мақбара қурилган. Бу манзилга келган зиёратчилар қабрнинг улканлиги ва муқаддаслигидан ҳайратга тушадилар.

 

    Мақбара ҳудудида шифобахш деб эътиқод қилинувчи булоқ ҳам мавжуд бўлиб, у отнинг туёқ остида пайдо бўлгани ҳақида ривоят бор. Зиёратчилар ушбу булоқ сувидан ичиб, шифо умидида ташриф буюрадилар. Бу масканни ҳар йили мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар зиёрат қилиши унинг инсоният учун умумий маданий ва диний қадриятга айланганидан далолат беради.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Амир Темурнинг бағрикенглик сиёсатини кўрсатиш мақсадида Хожа Дониёр мақбараси тарихидан келиб чиқиб махсус видеоролик яратилиши режалаштирилган. 

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1438026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1179429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
955727.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.