
Фирдавс Фридунович Абдухолиқов
Фирдавс Фридунович Абдухолиқов
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WОSCU бошқаруви раиси, Ўзбекистон маданий-тарихий меросига бағишланган йирик китоб-албомлар туркуми муаллифи.
Таржимаи ҳол:
Фирдавс Фридунович Абдухолиқов 1963-йил 10-августда Самарқанд шаҳрида туғилган. Отаси томонидан жадид маърифатчиси, ёзувчи Мирзо Қўқонбой Абдухолиқовнинг, онаси томонидан эса саноатчи ва санъат ҳомийси Мирзо Абдулло Бухорийнинг эвараси ҳисобланади.
Маълумоти:
1980 – Самарқанддаги 16-сонли мактабни тамомлаган.
1980–1985 – Самарқанд давлат университетининг филология факультетида таҳсил олиб, бакалавр даражасини олган.
2001–2007 – шу университетнинг иқтисодиёт факультетида магистратура босқичини тугатган.
2023 – “Ўрта аср Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар бадиий талқини” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Меҳнат фаолияти ва лойиҳалар:
Университетни тамомлагач, Самарқанд шаҳридаги 33-сонли касб-ҳунар билим юртида ўқитувчи сифатида иш бошлаган.
1987-йилда Самарқанд полиграфия билим юртининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланган.
1988-йилда Самарқанд вилояти Ёшлар маркази директори вазифасига тайинланиб, бир қатор инновацион лойиҳаларни амалга оширган, хусусан, республикада илк ёшлар телестудиясини ташкил этган.
1990-йилда мамлакатдаги биринчи нодавлат телерадиокомпания – СТВ (Самарқанд ТВ)ни ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган. Компания 1991-йил март ойида эфирга чиқишни бошлаган.
1996-йилда Ўзбекистонда биринчи нодавлат босма оммавий ахборот воситаси – “Даракчи” газетасига асос солган.
1998-йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
1999-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг II чақириқ депутатлигига сайланган.
2002-йилда Тошкент шаҳрида “Пойтахт” ахборот радиосини ташкил этган.
2003-йилда Ўзбекистон нодавлат ОАВларини бирлаштирувчи йирик ташкилот – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (O‘zEOAVMA)ни ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган.
2015-йилда Самарқанддаги Регистон меъморий мажмуасида Ўзбекистонда илк лазер шоуси намойишига васийлик ва продюсерлик қилган.
2018-йилда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) бошқаруви раиси этиб сайланган.
2019-йилда “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори лавозимига тайинланган. Ушбу ташкилот 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига айлантирилган.
2024-йилда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари этиб тайинланган.
Илмий фаолияти:
Маданий мерос, эпиграфика, санъатшунослик ва картографияга бағишланган китоблар, илмий мақолалар ҳамда тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нашрлари муаллифи.
Китоблар туркуми
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” (80 жилд)
“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” (20 жилд)
Санъатшунослик ва миниатюра бўйича китоблар
“Монийни “хижолатда қолдирган” Камолиддин Беҳзод”
“Орол ва Аму соҳилларида: қорақалпоқ санъати”
“Ўзбекистон санъати дурдоналари. Кулолчилик”
“Ўзбекистон санъати дурдоналари. Тасвирий санъат”
“Ўзбекистон санъати дурдоналари. Бадиий металл”
“Ўзбекистон санъати дурдоналари. Бадиий тўқимачилик”
“Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар”
Этнография бўйича китоблар
“Риштон кулолчилиги”
“Асрий анъаналар давомчилари”
Картография бўйича китоблар
“Ўзбекистоннинг тарихий-картографик намуналарда акс эттирилиши”
Факсимиле нашрлар
Катта Лангар Қуръони
“Девони Ҳусайний” (Ҳусайн Бойқаро девони)
“Равзат-ус-Сафо” (Софлик боғи)
“Зафарнома”
“Китоб сувар ал-кавокиб” (Қўзғалмас юлдузлар китоби)
“Меърожнома”
Унвон ва мукофотлар
Давлат унвонлари
“Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони (2011-йил) – оммавий ахборот воситаларидаги кўп йиллик меҳнати ва соҳани ривожлантиришдаги катта хизматлари учун.
“Меҳнат шуҳрати” ордени (2018-йил) – иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қилувчи улкан ишлари учун.
Халқаро унвонлар
“VGIK фахрий профессори” унвони (2023-йил) – кино таълимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва ёш мутахассисларни тайёрлашдаги фаол иштироки учун.
“Жаҳон Сўз академиясининг фахрий академиги” (2024-йил) – дунё мамлакатлари маданиятини сақлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун.
Халқаро мукофотлар
Ибн Сино халқаро мукофоти (2019-йил) – тиббиёт, маърифат ва таълим соҳасидаги ютуқлари учун.
“Қўрқут ота” кинофестивали халқаро мукофоти (2021-йил) – Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун.
“Қўрқут ота” кинофестивали халқаро мукофоти (2023-йил) – Туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун
“Турон” халқаро кинофестивали мукофоти (2024-йил) – жаҳон кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун.
Халқаро мукофотлар
“Тожикистон Республикаси кинематография аълочиси” кўкрак нишони (2021-йил) – Марказий Осиёда кинематография соҳасини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун.
Россия Фанлар академиясининг академик Христиан Данилович Френ номидаги медали (2023-йил) – академик шарқшунослик фанини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун.
“VGIK 100 йиллиги” эсдалик юбилей медали (2023-йил) – олийгоҳ фаолиятида фаол иштирок этганлиги учун.
TURKSOY медали (2023-йил) – Туркий дунё маданияти ва санъатига қўшган ҳиссаси учун.
TURKSOY Олтин медали (2024-йил) – Туркий дунё маданияти ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун.
Халқаро фахрий ёрлиқлар ва дипломлар
Беларус Республикаси Маданият вазирлигининг Фахрий ёрлиғи (2021-йил) – давлатлар ўртасида самарали ҳамкорлик ва муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий ёрлиғи (2022-йил) – МДҲ давлатларида кинематографияни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун.
Санкт-Петербург Қонунчилик Мажлисининг Фахрий ёрлиғи (2022-йил) – маданият ва санъатни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, юқори профессионаллик, маърифатпарварлик фаолияти ҳамда эришган ютуқлари учун.
“Евросиё” халқаро кинофестивалининг Фахрий дипломи (2022-йил) – Евросиёда фестиваллар ҳаракатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун.
Ҳукумат мукофотлари
“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони (2000-йил)
“Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги” эсдалик нишони (2001-йил)
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йиллиги” эсдалик нишони (2011-йил)
“Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони (2016-йил)
“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони (2017-йил)
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони (2021-йил)
“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони (2022-йил)
Ташкилот ва муассасалар тақдим этган мукофотлар
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Эҳтиром” мукофоти (2018-йил)
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг “Туризм фидойиси” кўкрак нишони (2021-йил)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси ИИВга 30 йил” эсдалик нишони (2021-йил)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳамкорлик учун” кўкрак нишони (2022-йил)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Ўзбекистон Фанлар академиясига 80 йил” кўкрак нишони (2024-йил)
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони (2024-йил)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳамкорлик учун” кўкрак нишони (2024-йил) – Бош прокуратура тарихи музейини ташкил этишда кўрсатилган кўмак ва ёрдам учун
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ҳамкорлик учун” кўкрак нишони (2025-йил)
Жамоатчилик мукофотлари
“Олтин қалам” миллий мукофоти Гран-при совриндори (2011-йил)