Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ягона мақсад йўлида 800+ лойиҳа: махсус фильм ва роликлар суратга олинади


 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида махсус фильмлар ва роликлар суратга олиш жараёнларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 


Унда марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Кинематография агентлиги масъуллари,  Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” вакиллари иштирок этди.




Йиғилишда махсус фильмларни ва роликларни суратга олишда нималарга аҳамият бериш зарурлиги айтиб ўтилди. Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси раҳбари Абдулатиф Ҳайдаров  ўзининг болалар учун махсус лойиҳаларини тақдимот қилди. Фикр-мулоҳазалар билдирилди. Янги ишланадиган анимацион маҳсулотлар учун таклифлар билдирилди. Ижодий жамоага қўшимча ғоялар тақдим этилди. 

 

"Фильмларда кеча, бугун, эртага рангдор ва жозибадор гавдаланиши керак. Киноижодкорлардан энг сўнгги технологиялардан ва салоҳиятли кадрлардан фойдаланиш сўралади. Марказда болалар учун инновацион майдон бўлади. Ана шу ерни муносиб контент билан тўлдириш анимация усталари зиммасига юкланади. Улар болалар учун қисқа ва лўнда роликлар, алломалар ва уларнинг илм-фанга қўшган ҳиссаларини содда ва равон тилда тушунтириб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак. Бунда шунчалик пухта ёндашиш керакки, марказга ташриф буюрган болалар билим олиб кетсин. Алломалар ҳаётига қизиқиш уйғонсин ва уйларига қайтганда алломалар ҳаётини мустақил  ўргансин, уларга муносиб бўлиш ҳисси пайдо бўлсин", — Фирдавс Абдухолиқов. 



 

Йиғилишда марказ экспозицияси учун ҳужжатли фильмлар тайёрлаш, уларни замонавий медиа контентлар асосида бойитиш, тарғибот салоҳиятини ошириш таклифлари билдирилди.  800 дан ортиқ лойиҳалар мавзулар кесимида бўлиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқандда бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуалари ҳақида кенг қамровли фильм олишга келишиб олинди. 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1408626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1151529.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
928127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.