Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Тарихнавис Муҳаммадризо Огаҳий ижодий мероси кенг миқёсда ўрганилади


 

Огаҳий – ХIХ асрда яшаб ўтган йирик шоир, тарихнавис, давлат арбоби ва жадидчилик ғоялари билан уйғунлашган маънавий уйғониш даврининг юксак намояндаларидан бири ҳисобланади. Унинг асарлари ўз замонаси ижтимоий-сиёсий ҳаёти, маданияти ва адабий муҳитини чуқур акс эттиради. Шу боис Огаҳийнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш нафақат адабиётшунослик, балки тарих, фалсафа, шарқшунослик ва бошқа фанлар кесимида ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан миллий маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш ва тарихий шахсларимизнинг илмий-ижодий фаолиятини чуқур ўрганиш мақсадида “Муҳаммадризо Огаҳий” медиалойиҳаси тайёрланиши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали Марказ экспозицияси янада бойитилиб, зиёратчилар ва тадқиқотчилар учун янги, мазмунли контентлар тақдим этилиши кўзда тутилган.


Медиалойиҳа доирасида Муҳаммадризо Огаҳийнинг илмий-ижодий мероси чуқур таҳлил этилади. Натижада илмий ишланмалар тайёрланади, турли интерактив контентлар яратилади ва улар Ислом цивилизацияси марказининг доимий экспозициясига интеграция қилинади.


Лойиҳада Огаҳийнинг қўлёзмалари, тарихий ҳужжатлар, манбаларга асосланган илмий изоҳлар, шунингдек, визуал материаллар ва видеороликлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Бу эса нафақат ташриф буюрувчиларга, балки ёш тадқиқотчилар, талабалар ва кенг жамоатчиликка ҳам кенг имкониятлар яратади.

carousel image 1

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1176829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.