Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Экспозицияда бугунги тиббиётнинг тарихий муҳим манбаларидан бири қайта кашф этилди

18.02.2026, 18:181155

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Иккинчи Ренессанс экспозициясининг муҳим бир қисмини ташкил этган Темурийлар даври тиббиётига оид қўлёзмалар ва манбалардан бири — Нажибуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ас-Самарқандийнинг "Ал-асбоб ва-л-аломат" асарига ёзилган Бурҳониддин Кирмонийнинг "Шарҳ ул-асбоб ва-л-аломат" шарҳининг асл нусхаси намойиш этмоқда. Бу асар нафақат тиббиёт илмига оид муҳим маълумотларни тақдим этмоқда, балки Темурийлар даврининг тиббий анъаналарини бугунги кунда қайта тиклашга хизмат қилмоқда.

XV асрда, Самарқанд Шарқ дунёсининг муҳим илм-фан ва маънавият марказларидан бирига айланди. Бу даврда Темурийлар ҳукмронлигида илму фанга катта эътибор берилиб, олимлар учун қулай илмий муҳит яратилди. Хусусан, Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги йилларида шаҳар астрономия ва математика билан бир қаторда, табобат илми ривож топган. Самарқандда турли Шарқ мамлакатларидан келган олимлар маҳаллий алломалар билан ҳамкорлик қилиб, илмий мулоқот олиб борганлар.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Иккинчи Ренессанс экспозициясида Нажибуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ас-Самарқандийнинг "Ал-асбоб ва-л-аломат" асарига ёзилган Бурҳониддин Кирмонийнинг "Шарҳ ул-асбоб ва-л-аломат" номли шарҳининг XVII аср охирида кўчирилган асл нусхаси намойиш этилмоқда. Бу шарҳ 1424 йилда ёзилган ва Мирзо Улуғбекка бағишланган. Ушбу қўлёзма Темурийлар даври тиббий тафаккурини акс эттирувчи муҳим манба ҳисобланади.

Фахриддин Ибрагимов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори:

Иккинчи Ренессанс даври экспозициясида Кирмоний илмий меросининг танланиши, аввало, Темурийлар даврида, хусусан Мирзо Улуғбек замонида табобатга катта эътибор қаратилганини тарихий манбалар орқали кўрсатиш мақсадини кўзлайди. Шунингдек, тиббиёт илми Ибн Сино билан чекланиб қолмаганини, унинг илмий анъаналари кейинги даврларда ҳам ривожланганини намоён этиш муҳим эди.

Бурҳониддин Кирмоний асли Эроннинг Кирмон шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни ватанида олган, кейинчалик Самарқандга келиб, бу ерда илмий ва амалий табобат билан шуғулланган. Кирмоний, Ибн Синонинг илмий анъаналарига таянган ҳолда, Самарқанд тиббий мактабининг йирик вакили сифатида тиббий тадқиқотлар олиб борган. У Нажибуддин Самарқандийнинг "Ал-асбоб ва-л-аломат" асарини чуқур ўрганган ва унинг мазмунини амалиёт билан уйғунлаштирган.
Қўлёзманинг мазмунида касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, клиник аломатлари ва даволаш усуллари изчил тарзда баён этилган.

Бундан ташқари, муаллифнинг назарий билимлари амалиёт билан уйғунлашган ҳолда ёритилган. Шарҳ ул-асбоб ва-л-аломат асари орқали Темурийлар даври тиббиётининг назарий ва амалий йўналишлари ҳақидаги қимматли маълумотлар тўпланмоқда.
Бу қўлёзманинг экспозицияда намойиш этилиши Темурийлар даврининг тиббий тафаккури ва санъатга бўлган катта эътиборини замонавий томошабинга яқин ва тушунарли тарзда етказишга имкон яратади. Ҳозирда “Шарҳ ул-асбоб ва-л-аломат” асарининг нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондларида, шунингдек, Туркия ва бошқа мамлакатлар кутубхоналарида сақланмоқда.
Нажибуддин Самарқандий ва Бурҳониддин Кирмоний илмий мероси Самарқанд тиббий мактабининг узлуксизлигини ва Ибн Сино асос солган табобат анъаналари Темурийлар даврида қандай давом этганини очиб беради.

Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ушбу шарҳнинг намойиш этилиши ўша давр илмий тафаккурини бугунги ўқувчига яқин ва тушунарли тарзда етказади.

Гўзал Бекназарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9950
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар