Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс ғояси ортидаги сирлар билан таништирамиз

21.02.2026, 15:481053

Бугун Ўзбекистон янги "Учинчи Ренессанс" ғояси асосида, давлат ва жамият ривожига қаратилган аниқ ислоҳотлар орқали ўзининг янги тарихи, тараққиёти ва халққа хизмат қиладиган давлатни барпо этиш йўлида янги босқичга қадам қўймоқда. Бунинг ортида қандай сирлар бор? Таҳлиллар нимани кўрсатмоқда? Қандай эришилмоқда? 

Марказий Осиёнинг илмий ва маданий мероси, исломдан аввалги цивилизациялар ва уларнинг илм-фан, бунёдкорлик, инсонпарварлик ва бағрикенгликка қаратилган ғоялари кўп асрлар давомида бу заминда яшаган халқларнинг илмий салоҳияти ва меҳнатсеварлиги билан ҳамоҳанг бўлган. Бу эса, ўз навбатида, Биринчи ва Иккинчи Ренессанслар учун мустаҳкам маънавий пойдевор яратди. Узоқ тарихий синовлардан сўнг, мустабид тузумдан озод бўлган Марказий Осиё халқлари яна бир бор янги ривожланиш, тараққиёт ва миллий тикланиш босқичига қадам қўйди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан, Янги Ўзбекистон концепцияси асосида Янги Учинчи Ренессанс ғояси илгари сурилмоқда. “Ҳамма нарса инсон учун, унинг шаъни ва манфаатлари учун” шиори мамлакат тараққиётининг марказий йўналишини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни белгилайди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейидаги "Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори" экспозицияси бу тарихий жараёнларнинг амалий натижаларини чуқур таҳлил қилади. Экспозиция мамлакат мустақиллиги ва ривожланишидаги асосий ютуқларни кенг қамровда ёритиб, давлат ва жамият қурилиши, бошқарув тизими, иқтисодий модернизация, маданият ва маърифат ривожи, диний бағрикенглик каби соҳалардаги илмий ва визуал жараёнларнинг натижаларини кўрсатади.


Янги Ўзбекистон тараққиёт моделининг асосий ғояси — "Доимо халқ билан" тамойилидир. Бу тамойил давлат бошқарувида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва доимий алоқанинг устуворлигини белгилайди. Янги ислоҳотларнинг аниқ натижаси сифатида 2017 йилда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши давлат сиёсатидаги муҳим босқични бошлаб берди.

Мамлакат бўйлаб ташкил этилган Халқ қабулхоналари, рақамли бошқарув тизимлари ва инновацион ахборот платформалари фуқароларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал қилишга имкон яратиб, мамлакатдаги очиқлик ва шаффофликни мустаҳкамлади.
Рақамли давлат хизматлари тизими янгиланиб, Ўзбекистонда миллионлаб мурожаатлар қабул қилинди ва уларнинг асосий қисми ижобий ҳал этилди. 2025 йилга келиб, порталдаги фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси 81,3 фоизни ташкил этди. Шунингдек, халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг очиқлик ва рақамли бошқарув борасидаги ютуқлари эътироф этилди, мамлакат БМТнинг электрон ҳукумат индексида 63-ўринни эгаллади.

Экспозициядаги замонавий инновацион платформа ва интерактив голограммалар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, давлат хизматларидан фойдаланиш ва овозли ёрдамчи орқали саволларга жавоб олиш имконини яратади. 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси халққа хизмат қилувчи давлатни барпо этишга қаратилган бўлиб, бу жараёнда ислоҳотлар ва инновациялар фуқаролик иштироки, давлат ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Экспозициялар ва интерактив технологиялар ушбу сиёсатнинг амалий натижаларини намойиш этади ва Янги Ренессанс пойдевори барпо этилаётганидан далолат.

Шаҳноза Раҳмонова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар