Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да XIX аср Туркистон маданий ҳақиқати билан юзлашасиз

22.02.2026, 14:021105

XIX–XX асрлар Туркистон ҳудудида амалий санъат ва ҳунармандчиликнинг юксалиш даври бўлди. Ипак адрас матолари, нафис кумуш тақинчоқлар, маросимий безаклар — булар шунчаки буюм эмас, балки ўша давр жамиятининг эстетик диди, ижтимоий муносабатлари ва маданий ўзлигини ифода этган бадиий меросдир. Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидаги “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да намойиш этилаётган ана шу ноёб намуналар Иккинчи Ренессанс даври маданий муҳитини ёрқин тасвирлаб, ташриф буюрувчиларни ўтмиш санъати оламига чорлайди.

XIX асрнинг иккинчи ярми — XX аср бошларида Туркистон ҳудудида тўқимачилик ва заргарлик санъати алоҳида тараққиёт босқичига кўтарилди. Бу даврда маҳаллий ҳунармандлар анъанавий услубларни сақлаган ҳолда, янги бадиий ечимлар ва композицион шакллар яратишга муваффақ бўлган. Экспозицияда намойиш этилаётган адрас парда ва заргарлик буюмлари ана шу жараённинг ёрқин далилидир.


Адрас — ипак иккат анъанасининг бадиий намунаси
Тахминан 1880 йилларда Ўзбекистон ҳудудида яратилган ипак адрас парда XIX аср охири тўқимачилик мактабининг юксак намунаси ҳисобланади. Иккат техникасида тайёрланган бу матода ранглар ипларни олдиндан махсус усулда боғлаб, сўнгра бўяш орқали ҳосил қилинган. Натижада нақшлар юмшоқ ўтишлар ва ўзига хос “титроқ” чизиқлар билан намоён бўлади.
Бундай пардалар XIX аср охирида хонадон интерьерида нафис безак сифатида қўлланилган, шу билан бирга, оиланинг ижтимоий мавқеи ва фаровонлигини ифода этувчи муҳим унсур бўлган. Маросимларда, айниқса тўй ва қабул маросимларида, адрас матолар кенг қўлланилгани маълум.

Хива заргарлик мактаби: нафислик ва маҳорат тимсоли
Экспозицияда XIX аср охирида Хива хонлиги ҳудудида яратилган кумуш узук алоҳида ўрин тутади. Мазкур узук шакли ва безак услуби билан ўша давр заргарлик анъаналарини ёрқин намоён этади. Хива заргарлари металлга ишлов бериш, ўйма нақш солиш ва безак элементларини уйғунлаштиришда юқори маҳоратга эга бўлган. Узук нафақат безак буюми, балки шахснинг ижтимоий мақоми, диди ва айрим ҳолларда маросимий мақсадларни ҳам ифода этган.

Шу ҳудудда яратилган ўнгиржияк — кўкрак безаги ҳам XIX аср охири заргарлик санъатининг юксак намунасидир. Ушбу безак кумуш ва табиий матодан ишланган бўлиб, аёллар маросимий либосининг муҳим қисми саналган. Ундаги ўйма нақшлар, иловалар ва металл композицияси бадиий мукаммаллик ва нозик дидни акс эттиради. Бундай йирик кўкрак безаклари тўйлар, байрамлар ва диний маросимларда тақилиб, аёлнинг ижтимоий мавқеи ва маданий мансублигини намоён этган.

Бухоро заргарлик анъаналари
XIX аср охирида Бухоро амирлиги ҳудудида яратилган кумуш сирғалар ҳам экспозициянинг қимматли қисми. Бу сирғалар шакли ва безак услуби билан ўша давр заргарлик мактабининг нозик диди ва мукаммал ишловини кўрсатади. Сирғалар аёллар либосининг ажралмас қисми бўлиб, улар орқали нафақат гўзаллик мезонлари, балки ижтимоий ва маданий қарашлар ҳам ифода этилган.


“Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да намойиш этилаётган мазкур адрас парда ва заргарлик буюмлари Иккинчи Ренессанс даври маданий муҳитини англашда муҳим манба ҳисобланади. Улар орқали XIX–XX асрларда Туркистонда амалий санъат ва ҳунармандчилик қай даражада тараққий этгани, халқнинг эстетик диди ва маданий мероси қанчалик бой бўлгани яққол кўринади.

Ушбу экспонатлар нафақат санъат асари, балки миллат тарихи, маданий хотира ва анъаналарнинг моддий ифодаси сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар