Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин: “Марказ Ислом цивилизациясининг илм-фанга қўшган ҳиссасини очиб беради”

25.02.2026, 16:521033
Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин: “Марказ Ислом цивилизациясининг илм-фанга қўшган ҳиссасини очиб беради”

Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда академик Акбар Ҳакимов ҳамроҳлик қилди. Нуфузли меҳмонлар марказнинг Исломдан олдинги давр, Биринчи Ренессанс, Иккинчи Ренессанс, Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори бўлимларини кўздан кечирди.

Улар Ўзбекистоннинг 3000 йиллик тарихини акс эттирган экспозициялар, тарихий экспонатлар ва интерактив тақдимотлардан катта таассурот олди. Беларусь Республикаси Бош вазири бундай марказнинг ташкил этилгани Ўзбекистон раҳбарининг тарих ва маданий меросга, буюк аждодлар меросини ўрганишга эътибор қаратганини кўрсатади, дея таъкидлади.

Марказнинг Исломдан олдинги давр экспозициялари орқали меҳмонлар турли цивилизацияларнинг ривожланишини ва уларнинг ижодий ва илмий ютуқларини кўриш имконига эга бўлди. Биринчи ва Иккинчи Ренессанс залларида Амир Темур ва Темурийлар даврига оид ноёб экспонатлар, миниатюра санъати ва меъморий ёдгорликлар ҳақида маълумот берилди. Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс бўлими ва Шон-шараф заллари эса замонавий медиа технологиялари ва интерактив намойишлар орқали музейни янада қизиқарли қилиб кўрсатди.

Шунингдек, ташриф давомида делегация хорижий галерея ва аукционларда йўқолган маданий мерос асарларини қидириш имкониятлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маълумотлар олди.

Ташриф сўнгида, делегация Марказ экспозициясини юқори савияда ташкил этилгани, экспозицияларнинг таркиби ва таълимий қиммати, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий ва илмий меросини тақдим этишдаги аҳамиятини эътироф этди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорлик, маданий дипломатия ва миллий маданий меросни сақлашдаги муҳим маскан сифатида баҳоланди.

Бу маскан, бир томондан, жуда кенг қамровли ва пухта ўйланган мажмуа бўлса, иккинчи томондан, инсонни минг йиллар қаъридан бизгача етиб келган буюк цивилизациялар билан юзма-юз қўяди. Бу ерда туғиладиган ҳис-туйғуларни биргина сўз билан ифодалаш қийин. Музей ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли даражада таъсирчан ва мазмунли. Менимча, уни имкон қадар тезроқ очиш зарур. Зеро, қанча кўп инсонлар ушбу экспозиция билан танишса, ислом цивилизациясининг ҳақиқий моҳиятини, унинг илм-фан ва тараққиётга қўшган улкан ҳиссасини шунча теранроқ англайди. Кеча биз Самарқандда бўлдик ва у ерда ҳам жуда бой тарихий маълумотларни олдик. Бугун эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз ўзаро уйғунлашиб, яхлит тасаввур ҳосил қилди. Бундай билим ва таассуротлар инсон хотирасида узоқ сақланади, уни янада чуқур ўйлашга, англашга ундайди. Мен Ўзбекистонга Учинчи Ренессанс даврини тилайман. У кучли ва бардавом бўлсин. Бугун мамлакатингиз жадал суръатларда ривожланмоқда, халқингиз эса илм-маърифатга чанқоқ ва интилувчан. Бироқ тараққиёт янада юксак босқичга кўтарилишига ишонаман. Марказ ҳақидаги таассуротларим жуда юқори. Бугун биз Ўзбекистон Республикаси Президенти — Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашдик. Суҳбат давомида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Мен давлат раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар кўлами ва салмоғидан чуқур таъсирландим. Бундай кенг қамровли, улкан ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар юрт келажагига хизмат қилиши шубҳасиз. Ишонаманки, бундай ноёб ва бебаҳо масканлар яратишда давлат раҳбарининг ҳиссаси бундан кейин ҳам сезиларли бўлади, - Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин.

Шундан сўнг, икки томон ўртасида келгусидаги ҳамкорлик ва маданий алмашинув имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар