Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Европа музейлари билан беллаша олади"

28.02.2026, 14:001010

Германиянинг ривожланаётган мамлакатларда ҳаёт сифатини ошириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган нуфузли ташкилот — “Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit” (GIZ) делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида Марказ мутасаддилари томонидан меҳмонларга экспозициялар илмий асослари, уларни яратишдаги концептуал ёндашув ва замонавий мультимедиа технологияларининг ўрни ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, ноёб қўлёзмалар, тарихий артефактлар ва рақамли технологиялар уйғунлаштирилган Марказ нафақат музей, балки илмий-тадқиқот, маърифий ва халқаро мулоқот майдони сифатида ҳам фаолият юритади.

“Исломдан аввалги давр” бўлимидаги археологик топилмалар, қадимий шаҳар маданиятига оид материаллар ҳамда иммерсив хона делегация аъзоларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Визуал ва овозли эффектлар орқали яратилган муҳит меҳмонларга тарихий жараёнларни чуқур ҳис қилиш имконини берди.

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс бўлимларида буюк алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси интерактив форматда тақдим этилгани, сунъий интеллект асосида яратилган визуал материаллар тарихий сиймолар образини жонли ва таъсирчан тарзда намоён этгани алоҳида эътироф этилди.

Мадина Ишмурадова, GIZ маслаҳатчиси:

Бу марказ ҳақида кўп эшитганман, аммо кўрганларим кутганимдан ҳам юқори бўлди. Инновацион ёндашув ва эстетик муҳит мени ҳайратга солди. Ҳар бир Ренессанс бўлими ўзига хос мазмунга эга. Бу марказни Берлиндаги “Dark Matter Berlin” билан таққослар эдим — у ерда ёруғлик ва мусиқа орқали таъсирчан муҳит яратилган. Бу ерда ҳам замонавий технологиялар орқали шундай кучли таассурот уйғотилган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (IHTT)нинг тартибга солиш сиёсати бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари Даниел Трнка эса Марказдаги сунъий интеллект технологияларига алоҳида тўхталди:

Тарих ва замонавий технологияларнинг бундай уйғунлашуви жуда таъсирли. AI асосида яратилган видеолар орқали тарихий шахсларни деярли жонлидек кўриш мумкин. Бу ерга албатта оилам билан яна келмоқчиман. 

Интерактив қисмлар ёшлар учун айниқса қизиқарли. Париждаги “Arab World Institute” билан солиштирганда, бу Марказ замонавийлиги ва кўлами жиҳатидан анча таъсирчан.

Ташриф якунида делегация аъзолари Марказ фаолиятини юқори баҳолаб, маънавий қадриятларни замонавий талқинда намоён этадиган ноёб маскан сифатида эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар