Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

IOC вакили: “Жуда таъсирли”

“Ёшлар бу ерда фақат томошабин эмас, балки иштирокчи бўлиши мумкин”. Халқаро Олимпия қўмитаси аъзосининг ушбу фикри Ислом цивилизацияси марказига ташрифнинг энг муҳим хулосаларидан бири бўлди. Делегация марказни маънавий тарбия ва замонавий спорт қадриятлари уйғунлигининг ёрқин намунаси сифатида баҳолади.

Халқаро спорт соҳаси вакилларидан иборат делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Меҳмонлар экспозицияларда акс эттирилган қадимий шаҳарлар хариталари, археологик топилмалар, ислом цивилизациясида жисмоний камолот, интизом ва маънавий тарбияга оид қарашлар ҳақидаги тарихий маълумотларга алоҳида эътибор қаратди. 

Ташриф давомида делегация аъзолари Исломдан аввалги давр бўлимида жойлашдан шахмат доначалари, Амир Темур шахмати, Темур тузуклари каби экспонатлар мазмун-моҳияти, уларнинг давр ва макон билан боғлиқ жиҳатларига қизиқиш билдирди. 

 Даниел Дюрта, Халқаро Олимпия Қўмитаси аъзоси:

– Бу ерда Ислом тарихи ҳақида жуда кўп маълумотларни кўриш мумкин. Ростдан ҳам жуда таъсирли.

Менимча Марказ ўтмиш билан келажак ўртасида ўзига хос бир кўприк бўла олади. Шу жиҳатдан у ёшлар учун ниҳоятда фойдали ва қизиқарли. Чунки ёшлар бу музейнинг шунчаки томошабини эмас, балки унинг бир қисми бўлиши, жараёнларда фаол иштирок этиши мумкин. Бу эса ёш авлод учун жуда муҳим. Шахсан мен учун ҳам бу маскан жуда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон спорт соҳасига жуда катта эътибор қаратмоқда ва салмоқли сармоя киритмоқда. Бир неча ҳафта аввал бу ерда Олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди ва у жуда муваффақиятли ташкил этилди. Шунингдек, спорт учун замонавий инфратузилма ва иншоотларга катта маблағ йўналтирилаётгани яққол кўриниб турибди. Аминманки, бундай эътибор ва саъй-ҳаракатлар натижасида ютуқлар йилдан-йилга янада ошиб боради.

Ташриф якунида халқаро спорт соҳаси вакиллари Марказ экспозициялари ислом цивилизациясининг тарихий, маънавий ва ижтимоий қирраларини комплекс тарзда очиб бериши, шу билан бирга замонавий спорт фалсафаси билан уйғун жиҳатларга эга эканини таъкидлаб ўтди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1221626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
968829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
753427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.