Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

БМТдаги халқаро тақдимот концепцияси муҳокама қилинди

28.02.2026, 21:561188
БМТдаги халқаро тақдимот концепцияси муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида мамлакатимиздаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда буюк алломалар — Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган махсус халқаро тақдимотни ташкил этиш концепцияси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳаммедов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари, Тошкент ислом институти раҳбарияти, Дин ишлари бўйича қўмита масъуллари ҳамда марказларнинг мутасадди ходимлари иштирок этди.

Қайд этилганидек, мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида илгари сурилган таклифнинг амалий ифодаси ҳисобланади. Унга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва буюк алломаларнинг илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, уларнинг глобал цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссасини жаҳон ҳамжамиятига етказиш кўзда тутилган.

Йиғилишда тақдимотнинг асосий мақсади — Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий қолдирган бебаҳо илмий-маънавий мероснинг аҳамиятини БМТга аъзо давлатлар ва халқаро жамоатчиликка намоён этиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини очиб беришдан иборат экани таъкидланди.

Концепцияга кўра, тақдимот мультиформат шаклда ташкил этилади. У конференциялар, форумлар, семинарлар, ноёб қўлёзмалар ва артефактлар кўргазмалари, китоб ва альбомлар тақдимотлари, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиши, шунингдек замонавий VR/AR технологиялари асосидаги интерактив инсталляцияларни ўз ичига олади.

Хусусан, “Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки”, “Маънавий ренессанс тилсими: Имом Бухорий меросида ҳадислар ҳақиқати”, “Термизий феномени”, “Мотуридий таълимоти ва глобал мафкуравий барқарорлик” мавзуларида халқаро илмий анжуманлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Тақдимот доирасида ҳар бир алломага бағишланган алоҳида павильонлар ташкил этилади. Имом Бухорий павильонида “Саҳиҳул Бухорий” асарига бағишланган экспозиция, электрон муляжлар ва илмий сафар харитаси намойиш этилади. Имом Термизий павильонида “Сунани Термизий” ва “Шамоили Муҳаммадия” асарларининг нодир қўлёзмалари муляжлари, зиёратгоҳ макети ҳамда илмий тадқиқотлар тақдим этилади. Имом Мотуридий павильонида эса “Китоб ат-тавҳид” ва “Таъвилот ал-Қуръон” қўлёзмалари муляжлари, Самарқанд илмий муҳитига бағишланган инсталляциялар ва мотуридийлик таълимотининг бағрикенглик ғояларини ёритувчи мультимедиа материаллар жойлаштирилади.

Шунингдек, “Қайтарилган мерос” махсус кўргазмаси, рақамли платформалар тақдимоти ва виртуал саёҳат лойиҳалари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Алломаларимиз илмий меросини намойиш этар эканмиз, хорижликлар аввало бугунги Ўзбекистонни яқиндан таниши зарур. Янги Ўзбекистонда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган илмий-маърифий соҳадаги ислоҳотлардан халқаро жамоатчиликни кенгроқ хабардор қилиш керак. Айнан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қад ростлади. Бугун бу марказнинг мақсад ва вазифаларини халқаро миқёсда тарғиб қилишимиз муҳим, – деди Ф.Абдуҳолиқов йиғилиш доирасида белгиланган устувор вазифаларга тўхталаркан.

Бугун барча илмий тадқиқот марказлари раҳбариятининг бир ерга жамланиши ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошираётганимиз бежиз эмас. Президентимизнинг марказларимиз илмий фаолиятларини бирлаштиришдек муҳим ташаббус бунга муҳим асосдир. Шунингдек, бу борадаги саъй-ҳаракатлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот тарқатишда ҳам бирдамликда ишлаш самарадорликни оширишда муҳим рол ўйнайди, – деди Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров.

Йиғилишда диний-маърифий соҳада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Марказлар фаолияти ва алломалар меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида телекўрсатувлар, ҳужжатли фильмлар ва махсус медиа-лойиҳалар тайёрлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Тақдимотни амалга ошириш босқичма-босқич концепцияни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорлар билан келишувлар ўтказиш, мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш ва БМТ бош қароргоҳида юқори савияда намойиш этиш орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур халқаро тадбир Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига намоён этиш, ислом динининг инсонпарварлик ва бағрикенглик моҳиятини илмий асосда очиб бериш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар