Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

04.03.2026, 12:361061

Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини замонавий технологиялар орқали намоён этаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари тарихий манбалар ва ноёб артефактлар ҳақида кенг маълумотга эга бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантларидан иборат делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, юртимизнинг бой илмий-маънавий мероси билан яқиндан танишди.

Марказ фаолияти, унинг экспозиция концепцияси ҳамда бу ерда намойиш этилаётган ноёб тарихий манбалар ҳақида қисқача маълумот берилди.

Делегация аъзоларига ҳар бир бўлимда намойиш этилаётган ноёб артефактлар, қўлёзмалар, санъат намуналари ва тарихий манбалар билан таништирилди. Меҳмонлар ташкил этилган экспозициядан Марказий Осиёда ислом цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.

Айниқса, иммерсив хоналарда намойиш этилаётган махсус видеороликлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Таъкидланишича, бундай замонавий мультимедиа тақдимотлари ҳар бир зал мазмунини умумлаштириб, ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни яхлит ҳолда англаш имконини беради.

Божхона институтининг Ихтисослаштирилган божхона назорати кафедраси катта ўқитувчиси Елена Ладигина ташриф ҳақида фикр билдириб, Марказ экспозициялари айниқса ёшлар учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ташриф давомида ноёб ёзма манбалар, буюк алломаларимиз мероси ҳамда ислом цивилизацияси соҳасидаги ютуқлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдик. Айниқса, курсантлар учун тарихий маълумотлар, муҳим саналар ва ёзма манбалар билан танишиш ниҳоятда муҳим. Бу келгусида билимли ва кенг дунёқарашга эга ёшларни тарбиялашга хизмат қилади, — деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жаҳон миқёсидаги илмий-маънавий маскан сифатида нуфузли музейлар билан рақобатлаша олишини таъкидлади.

Божхона институти катта ўқитувчиси Рухшона Мадалиева ҳам Марказ экспозицияларини юқори баҳолади.

Марказга илк бор ташриф буюрдим ва катта таассурот олдим. Бу ерда тарихимизнинг энг қадимги босқичлари — ибтидоий жамоа давридан тортиб, ўрта асрлар, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига оид ноёб экспонатлар жамланган. Марказдаги бой артефактлар ва тарихий далиллар нафақат юртдошларимизга, айниқса ёшларга, балки халқаро ҳамжамиятга ҳам Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини намоён этади, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг август ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини бойитиш мақсадида Форумлар саройида жамланган нодир экспонатлар ва қўлёзмаларни Марказ биносига босқичма-босқич кўчириш жараёнида божхона ходимлари фаол иштирок этиб, тарихий ва маданий қимматга эга ноёб ашёларнинг хавфсиз ва тизимли тарзда етказилишини таъминладилар.

Юксак масъулият ва пухта ташкил этилган амалий ёрдам туфайли экспонатларнинг ҳар бири белгиланган тартибда Марказ фондига қабул қилинган.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар