Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Осиё дзюдо иттифоқи раҳбари: “Ўзбекистонда шундай марказ борлиги фахрли”

Ўзининг маҳобати, меъморий ечими, илмий мазмуни ва экспозиция қамрови билан ажралиб турадиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун нафақат мамлакатимиз, балки бутун мусулмон олами учун муҳим маънавий-илмий масканга айланиб бормоқда. Ислом тарихи, маданияти ва цивилизациялари тараққиётини яхлит концепция асосида намойиш этувчи ушбу мажмуа кўплаб хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан юксак баҳоланмоқда.

Марказга турли давлатлардан расмий делегациялар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва маданият арбоблари ташриф буюриб, унинг илмий концепцияси, интерактив ёндашуви ҳамда тарихий меросни замонавий талқинда намойиш этиш тажрибасини алоҳида эътироф этиб келмоқда.

Ана шундай нуфузли меҳмонлар сафини бу гал Осиё дзюдо иттифоқи президенти бошчилигидаги делегация давом эттирди. Меҳмонлар ҳар бир бўлимни батафсил кўздан кечирар экан, гидлар томонидан экспонатлар, тарихий манбалар ва илмий мерос ҳақида атрофлича маълумот берилди. Делегация аъзолари, айниқса, Биринчи Ренессанс даврига бағишланган бўлимда намойиш этилган илмий кашфиётлар ва алломалар меросидан катта таассурот олдилар.

Иккинчи капсулада жойлашган Байт ул-Ҳикмага бағишланган экспозиция меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Бу ерда Муҳаммад Хоразмийнинг мазкур илмий марказга раҳбарлик қилгани, алгебра фанига асос солгани ва унинг илмий мероси бугунги замонавий илм-фан тараққиётида ҳам долзарб аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Аҳмад Фарғоний фаолияти ҳам делегация эътирофига сабаб бўлди. Унинг гидростатика қонунлари асосида ишлаган ва Нил дарёсидаги сув миқдорини аниқлаш орқали қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги, солиқлар ҳамда қурғоқчилик ёки тошқинларни олдиндан башорат қилиш имконини берган кашфиёти – Нилометр меҳмонларни ҳайратга солди. Илмнинг давлат бошқаруви ва иқтисодий ҳаёт билан узвий боғлиқлиги ўша даврдаёқ мукаммал йўлга қўйилгани алоҳида эътироф этилди.

“Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори” бўлимида эса делегация мамлакатнинг замонавий тараққиёт босқичи билан танишди. Айниқса, ёшлар ва спорт йўналишига ажратилган қисм меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчиларнинг нуфузли халқаро мусобақалар ва Олимпиада ўйинларида қўлга киритган ютуқлари, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар кенг ёритилган.

Спорт соҳаси вакиллари учун музей экспозициясида замонавий спортчилар ютуқларининг тарихий мерос билан бир қаторда намойиш этилиши алоҳида эътироф этилди.

Oбайд Ал-Анзи, Осиё дзюдо иттифоқи президенти: 

Икки йил аввал бу ерга келганимда Марказ энди қурилаётган эди. Бугун эса тўлиқ якунланганини кўриб ҳайратдаман. Ўзбекистонда шундай улкан ва мазмунли марказни кўриш мен учун фахрдир. Бу ерда ислом тарихининг бой мероси, буюк алломалар — Имом Бухорий, Имом Термизий каби зотлар ҳақида кенг маълумот берилган. Бу нафақат Ўзбекистон, балки барча мусулмон мамлакатлари учун муҳим марказдир.

У, айниқса, Имом Бухорий ва Имом Термизий билан боғлиқ экспонатлар ўзида чуқур таассурот қолдирганини таъкидлади. Ҳадис илмининг буюк намояндалари бўлган ушбу алломалар мероси бугунги кунда ҳам бутун мусулмон олами учун асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1357526.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1099429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
880227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.