Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

SMITHSONIAN эътироф этган Марказга Франция элчиси ташриф буюрди

04.03.2026, 17:221162

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро дипломатлар ва олимлар диққат марказида бўлиб қолмоқда. Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Уалид Фук Президент Шавкат Мирзиёев ғояси асосида бунёд этилган Марказ экспозициялари билан танишар экан, уни “Ўзбекистон тарихининг муҳим ва бетакрор қисмини намоён этувчи ноёб маскан” деб атади. Учрашув давомида Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг дунё ҳамжамияти томонидан ислом меросини асраш, тадқиқ этиш ва жаҳон ҳамжамиятига танитишда муҳим илмий-маърифий майдон сифатида эътироф этилаётган муаллифлик ғояси – Ислом цивилизацияси марказига Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук ташриф буюрди. Ташриф нафақат маданий танишув, балки мазмунли мулоқот ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берган учрашув сифатида аҳамиятли бўлди.

Элчи музей экспозициялари билан батафсил танишар экан, Ўзбекистон ҳудудидаги цивилизацион жараёнлар узвий ва изчил ривожланганини алоҳида таъкидлади. Айниқса, исломдан аввалги даврга оид қадимий кийимлар коллекцияси, уларнинг қайта тикланган услуби ва илмий асосда тақдим этилгани меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Биринчи Ренессанс бўлимида намойишга тайёрланган Сомонийлар мақбараси макети билан танишган элчи ушбу тарихий объектнинг тарихи ва меъморий ечимлари ҳақидаги маълумотларни диққат билан тинглади. Самарқанд қоғози анъанаси, унинг Европага тарқалиши ва илмий-маданий алоқалар ривожида тутган ўрни ҳам суҳбат марказида бўлди.
Иккинчи Ренессанс қисмида эса Амир Темур даврига оид экспозициялар, хусусан, Амир Темур ва Франция қироли Карл VI ўртасидаги тарихий ёзишмалар мавзуси меҳмонда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ушбу дипломатик мулоқотлар икки халқ ўртасидаги алоқалар чуқур тарихий илдизларга эга эканини намоён этиши қайд этилди.

Уалид Фук, Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва музейига ташриф буюрганимдан ниҳоятда мамнун бўлдим. Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ғоят ноёб ва муҳим лойиҳа ҳисобланади. Бу маскан Ўзбекистоннинг исломдан аввалги даври ҳамда исломий даврдаги бетакрор тарихини чуқур ва тизимли равишда ёритиб беради.

Барча ташриф буюрувчиларни ушбу марказни ўз кўзлари билан кўришга чорлайман. Бу ерда намойиш этилган кўплаб ҳужжатлар ва экспонатлар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорлик маҳсулидир, айниқса археология ва тарих йўналишидаги илмий алоқалар доирасида. Бу эса марказнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини янада оширади.

Шубҳасиз, Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон тарихининг ниҳоятда муҳим ва бетакрор бир қисмини намоён этади. Шу маънода у нафақат тарихий меросни кўрсатади, балки ўзбек халқи сўнгги асрлар давомида бошдан кечирган синовларни, мураккаб даврларни ва уларга жасорат ҳамда матонат билан бардош берганини ҳам очиб беради. Бу маскан ўтмиш ва бугун ўртасидаги узвий боғлиқликни чуқур англаш имконини беради.

Аҳамиятлиси шундаки, Американинг SMITHSONIAN журнали Ислом цивилизацияси марказини очилиши энг кўп кутилаётган ТОП-10 та музейлар қаторига киритди. Бу юксак эътироф марказнинг нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги нуфузини ҳам тасдиқлайди.

Мен ишонаманки, бу Марказ катта муваффақиятга эришади ва Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамда энг нуфузли музейлардан бирига айланади. Франциянинг музей иши бўйича бой тажрибасини инобатга олган ҳолда, келгусида Франция билан ҳамкорлик янада кенгайишига ва янги қўшма лойиҳалар амалга оширилишига катта имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблайман.

Ташриф доирасида Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ва жаноб Уалид Фук билан мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Самарқанд ва Сурхондарё ҳудудларида амалга оширилаётган археологик миссиялар, француз тадқиқотчилари иштирокидаги қўшма лойиҳалар ҳамда келгусида темуршунослик йўналишида ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, Марказнинг иккинчи қаватида француз олимлари учун алоҳида илмий майдон ташкил этиш, қўшма конференциялар ва семинарлар ўтказиш, ёш тадқиқотчилар учун маърузалар ва маҳорат дарслари ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Элчи бу ташаббусларни юқори баҳолаб, маданий меросни ўрганиш ва тарғиб этишда бундай мулоқот платформалари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ташриф якунида Франция элчиси Ислом цивилизацияси марказини нафақат музей, балки халқаро илмий-маърифий мулоқот майдони сифатида юксалаётган маскан сифатида эътироф этди. Томонлар келгусида алоҳида учрашув ўтказиб, амалий ҳамкорлик йўналишлари бўйича аниқ дастурлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз: Smithsonian Magazine — АҚШдаги Смитсон институтининг расмий нашри талқинига кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилди.  Шунингдек, BBC TRAVEL томонидан Марказ дунё бўйлаб 2026 йилда очилиши энг кўп кутилаётган олти музей қаторидан ўрин олган.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар