Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Ўзбекистон тарихи Японияникидан ҳам қадимийроқдек” — япон профессори ҳайратда

06.03.2026, 10:501130

Япониянинг илмий ва бизнес доира вакиллари – Япония Сиёсатшунослик миллий аспирантура институти фахрий профессори Шигеру Моричи, шунингдек, “Hankyu Corporation” компанияси директори Масаёши Уемура Япониядан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. 

Меҳмонлар экспозиция залларини батафсил кўздан кечирар экан, Ўзбекистон ҳудудида цивилизацион жараёнлар жуда қадим замонлардан бошланганини алоҳида таъкидладилар. 

Исломдан олдинги даврга оид экспонатлар, хусусан, қадимий бронза буғу ҳайкали меҳмонларда ҳайрат уйғотди. Экспозиция билан танишган делегация вакиллари ҳатто Ўзбекистон тарихи Япония тарихидан ҳам қадимийроқдек туюлганини таъкидладилар. Музейнинг Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврига бағишланган бўлимларда намойиш этилган илмий мактаблар, давлатчилик анъаналари ва халқаро маданий алоқалар тарихи япон мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

Профессор Шигеру Моричи Марказнинг илмий-концептуал ёндашувини алоҳида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, одатда музейларда асосан қадимий артефактлар намойиш этилади, бироқ бу ерда тарихни тушунтиришда энг замонавий визуал технологиялар, филмлар ва интерактив ечимлар кенг қўлланилгани экспозицияни таъсирчан ва тушунарли қилган.

“Аввалига бу ерда фақат Ипак йўли ҳақидаги ўтмиш мавжуд деб ўйлардим. Аммо бу ерда ниҳоятда узоқ ва бой тарих мужассам экан. Ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси кенг ва чуқур ёритилгани мени ҳайратга солди”, — дея таъкидлади у.

Масаёши Уемура эса Марказни замонавий музей менежменти ва технологик ёндашув намунаси сифатида баҳолади.

“Мен “Expo 2025 Osaka” кўргазмасида Ўзбекистон майдонини кўрганман. Аммо бу марказ ундан ҳам юқори даражада ташкил этилган, деб айта оламан. Визуал тақдимотлар жуда пухта ва таъсирчан. Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф бўлди”, — деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг шаҳарсозлик ва транспорт соҳасидаги тажрибаси билан яқиндан танишишга қизиқиш билдириб, илмий ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув давомида томонлар илмий тадқиқотлар, қўшма конференциялар, талабалар ва мутахассислар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Марказ базасида Япония–Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган илмий анжуманлар ва тематик тадбирлар ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Ташриф якунида япон делегацияси Ислом цивилизацияси марказини Марказий Осиёдаги муҳим илмий-маърифий платформа сифатида эътироф этди. Томонлар келгусида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар