Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Марказий Осиё санъатининг 700 йиллик сирли рамзи экспозицияда тақдим этилади

09.03.2026, 12:22969

Баъзан битта мато парчаси бутун бир цивилизация тарихини ҳикоя қилиши мумкин. Аёллар от устида акс этттирилган ушбу каштали панно фрагменти ана шундай нодир ёдгорликлардан биридир. Мутахассислар уни Марказий Осиё каштачилик санъати тарихидаги энг қадимий ва энг муҳим намуналардан бири, ҳатто рамзий маънода “кашталарнинг онаси” деб аташади.

XIV асрга мансуб бўлган ушбу кашта Марказий Осиё ўрта аср тўқимачилик санъатининг камёб намуналаридан бири ҳисобланади. Асар пахта мато асосига рангли ипак иплар билан каштадўзлик усулида тикилган бўлиб, аслида катта паннонинг бир бўлагидан иборат.

Композицияда нафис ўсимликсимон нақшлар, чирмашган новдалар ва қушлар тасвири орасида от устида тасвирланган аёл чавандозлар вертикал тарзда кетма-кет жойлаштирилган. 

Мутахассислар ушбу ёдгорликни 1285–1414 йиллар оралиғига — яъни Илхонийлар давридан Темурийлар даври бадиий анъаналарига ўтиш босқичига мансуб деб ҳисоблайдилар. Бу эса асарни тарихий жиҳатдан ўта муҳим даврга боғлайди.

Мазкур каштанинг энг диққатга сазовор жиҳати — иконографияси, яъни ундаги тасвирий сюжетдир. Ислом санъати анъаналарида аёл образи кўпинча рамзий ёки декоратив тарзда тасвирланган бўлса-да, от устидаги аёллар тасвири ниҳоятда кам учрайди.

Бу образлар туркий халқларнинг қадимий маданий тасаввурларига бориб тақалади. Қадимги эпик ривоятларда аёллар кўпинча овчи, жангчи ёки уруғ-қабила ҳомийси сифатида тасвирланган. Шу боис ушбу кашта Марказий Осиё маданиятида аёл образининг куч, ҳимоя ва мустақиллик рамзи сифатида қаралганини кўрсатади.

Нақшларнинг безак услуби ҳам ўзига хос. Унда форс, хоразмий ва туркий бадиий анъаналар уйғунлиги яққол намоён бўлади. Бу эса ўша давр Марказий Осиёси турли маданиятлар кесишган муҳим цивилизацион макон бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

Тадқиқотчилар фикрича, ушбу мато эҳтимол сарой интерьерига безак бериш учун ишлатилган панно ёки парданинг бир қисми бўлган. Бундай буюмлар хон саройидаги аёллар хоналари ёки зодагонлар уйларини безашда қўлланилган бўлиши мумкин.

Вашингтондаги Тўқимачилик музейи Васийлик кенгаши ҳамраиси ҳамда Марказий Осиё тўқимачилик санъати бўйича мутахассис Брюс Баганс ушбу артефактни ислом давридаги энг дастлабки каштачилик намуналаридан бири сифатида баҳолайди. Унинг фикрича, бу ёдгорлик кейинчалик бутун минтақада кенг тарқалган сўзана каштачилиги анъаналарининг муҳим тарихий илдизларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда ушбу ноёб санъат намунаси яқин кунларда очилиши кутилаётган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган.

Лайло Абдуқаххарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар