Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Германия, Финландия ва Корея технологиялари: марказ кутубхонасида янги ахборот муҳити хизматга тайёр

12.03.2026, 13:461032

Бугунги ривожланган замонамизни технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, илм-фан ва таълим масканларида рақамли платформаларнинг кенгайиб бораётгани билим олиш жараёнини янада самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг замонавий кутубхонасида ҳам ана шундай инновацион имкониятлар яратилган.

Марказ кутубхонасда дунёнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий технологик қурилмалар ўрнатилиб, ахборот хизматлари янги босқичга олиб чиқилди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, кутубхонага Германия, Финландия, Италия ҳамда Жанубий Корея технологиялари асосида ишлаб чиқарилган 20 га яқин турли техник қурилмалар олиб келинган. Ушбу қурилмалар кутубхона хизматларини замонавий шаклда ташкил этиш ҳамда фойдаланувчиларга тезкор ахборот олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мазкур техник воситалар орасида Финландиянинг “Hublet” компанияси томонидан ишлаб чиқилган планшет станциялари алоҳида эътиборга молик. Бу қурилмалар орқали фойдаланувчилар планшетларни вақтинча олиб, бир қатор электрон ресурслардан фойдаланиши, марказ ва ушбу кутубхона ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида ана шундай имконият учун тўртта  станция ўрнатилган бўлиб, ҳар бири олтитагача планшет билан таъминланган. Қурилмалар Андроид операцион тизими асосида ишлайди ва уларнинг платформаси содда ҳамда қулай бўлгани сабабли кутубхона ходимлари зарур контентни мустақил равишда жойлаштириши ёки янгилаши мумкин.

Шунингдек, планшетларда фойдаланиш мумкин бўлган иловалар ва интернет саҳифалари кутубхона маъмурияти томонидан назорат қилинади. Бу эса қурилмалардан мақсадли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлайди. 

Қурилмалар гигиена ва киберхавфсизлик талабларини ҳам инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Планшетлар махсус антибактериал қоплама билан таъминланган бўлиб, у 99,9 фоиз бактериялардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, планшет станцияга қайтарилгач, ундаги барча фойдаланувчи маълумотлари автоматик тарзда ўчирилади. Бу эса фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари сақланиб қолмаслигини таъминлайди.

Сарвар Маматқулов, “Smart Library” компанияси лойиҳа менежери:

Китобхон қурилма олдига келиб, планшетни олиш тугмасини босади ва станция автоматик тарзда планшетни тақдим этади. Ҳозирда қурилмадан икки соат давомида фойдаланиш имконияти мавжуд. Белгиланган вақт тугагач, планшет блокланади ва уни станцияга қайтариш талаб этилади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай технологияларнинг жорий этилиши кутубхоналарда замонавий ахборот хизматларини ривожлантириш ҳамда фойдаланувчилар учун қулай муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси анъанавий мутолаа билан бир қаторда замонавий ахборот имкониятларини ҳам тақдим этувчи билим маскани ҳисобланади.

Гўзал Бекназарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар