Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Европа музейларида сақланган 1300 йиллик ноёб артефактлар намойишга тайёр

13.03.2026, 15:211090

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилаётган нодир артефактлар орасида Марказий Осиё, жумладан, Қадимги Фарғона ва Чоч цивилизациялари даврига оид чарм оёқ кийимлар ва қўлқопларни ҳам кўришингиз мумкин. 

Марказ экспозициясидаги эътиборли артефактлардан бири – милоддан аввалги II асрдан милодий II асргача бўлган даврга мансуб бўлган чарм оёқ кийимидир. Марказий Осиё ҳудудида тайёрланган ушбу этикча ўзининг ўта нозик ва бежирим ишлангани билан ажралиб туради. Тадқиқотчилар фикрига кўра, унинг ўлчами ва шаклидан келиб чиқиб, бу оёқ кийим хотин-қизлар ёки болалар учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Этикчанинг уч томони бироз юқорига қараб ишланган бўлиб, бу услуб Марказий Осиё халқларининг анъанавий пойафзалларига хос жиҳатлардан бири ҳисобланади. Унинг шакли ва тайёрланиш услуби тарихий Суғд, Чоч, Фарғона, Хоразм ва Тоҳаристон ҳудудларида кенг тарқалган пойафзал анъаналарини эслатади.

Мазкур артефакт нафақат амалий буюм, балки тасвирий санъат намуналари билан ҳам яқин уйғунликка эга. Чунки Марказий Осиёнинг машҳур ёдгорликларида, хусусан, Афросиёб, Варахша, Панжикент ҳамда Шаҳристон деворий расмларида тасвирланган инсонлар оёқ кийимлари билан ушбу этикча ўртасида яққол ўхшашлик кузатилади. Бу ҳолат ўша даврдаги кийим-кечак маданияти ва ҳунармандчилик услублари минтақанинг турли шаҳарлари ўртасида ўзаро муштарак бўлганини кўрсатади. Шунингдек, археологик қазишмалар давомида ҳам шунга ўхшаш пойафзал намуналари топилгани ушбу маданий анъаналарнинг кенг тарқалганини тасдиқлайди.

Музейнинг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлимида намойиш этиладиган қадимги Чоч цивилизациясига оид экспонатлар ҳам экспозицияда алоҳида аҳамиятга эга. Улар орасида милоддан аввалги VII–VIII асрларга тегишли деб тахмин қилинаётган қадимий қўлқоп ва оёқ кийимлар диққатни тортади. Ушбу артефактлар узоқ вақт давомида Европанинг машҳур музейлари ва хусусий коллекциялари таркибида сақланиб келган. Марказий Осиё маданиятига оид юзлаб буюмлар орасида айнан шу кийим-кечак намуналари ўзининг ноёблиги ва тарихий аҳамияти билан ажралиб турган.

2025 йил ёз ойларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Марказ ходимлар ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган илмий ташрифлар натижасида мазкур артефактлар Ўзбекистонга олиб келиниб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фондига топширилди. Бу эса миллий маданий меросни қайта тиклаш ва уни кенг жамоатчиликка намойиш этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Жун ва ипак матолар аралаштириб тайёрланган ушбу артефактлар илк ўрта асрлар даврига мансуб бўлиб, уларнинг тикилиш ва тўқилиш услуби Марказий Осиёнинг йирик маданий марказлари – Суғд, Чоч, Фарғона ҳамда Тоҳаристон-Бақтрия ҳудудларига хос анъаналарни ёдга солади. Уларнинг безаклари ва шаклий тузилиши бежиримлиги билан ажралиб туради. Бу эса ўша давр ҳунармандлари нафақат амалий буюмлар яратиш, балки эстетик жиҳатдан ҳам мукаммал асарлар тайёрлашга катта аҳамият берганини кўрсатади, – дея изоҳ берди тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулла Бобоёров. 

Айниқса, мазкур кийим-кечаклар билан Марказий Осиёда 1300 –1400 йил муқаддам чизилган деворий расмлар ўртасидаги уйғунлик жуда қизиқарлидир. Археологик топилмалар ва тасвирий санъат ёдгорликлари бир-бирини тўлдириб, ўша давр маданий ҳаёти ҳақида янада аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беришини англатади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилаётган Қадимги Фарғона ва Чоч цивилизациялари даврига мансуб бу каби артефактлар нафақат тарихий меросимизни ўрганиш, балки уни келажак авлодларга етказиш йўлида муҳим илмий ва маърифий аҳамиятга эга.

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар