Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Bernama TV: "Ўзбекистон малайзияликларни Ислом цивилизацияси маркази орқали Марказий Осиё тарихини ўрганишга таклиф қилмоқда"

Малайзиянинг Bernama ахборот агентлигида эълон қилинган материалда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой тарихи ва ислом цивилизацияси ривожини намоён этувчи муҳим илмий-маданий маскан сифатида ёритилди. Мақолада марказ музей, тадқиқот лабораториялари ва йирик кутубхоналарни ўз ичига олган замонавий мажмуа экани, у минтақанинг илмий меросини ўрганиш ва халқаро маданий-академик ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Тошкент (Ўзбекистон), 13 март (Бернама) — Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази малайзияликларни Марказий Осиёнинг бой тарихини ўрганишга ҳамда минтақадаги исломий ва инсоний цивилизация ривожининг муҳим рамзи ҳисобланган мазкур марказ фаолияти билан яқиндан танишишга таклиф қилди.

Марказ илмий котиби Рустам Жабборовнинг айтишича, мазкур марказ кенг қамровли маданий лойиҳа бўлиб, унда музей, конференция заллари, тадқиқот лабораториялари ва кутубхона каби замонавий объектлар жойлашган. Уларнинг барчаси Ўзбекистоннинг маданий мероси, илмий билимлари ва тарихини сақлашга қаратилган.

«Бу объектлар марказни муҳим академик ва маданий майдонга айлантириб, цивилизация ривожини, шунингдек, ушбу минтақада ислом илми ва маданиятининг ўрнини намоён этади», — деди у.

Унинг таъкидлашича, Анвар Иброҳим ҳам 2024 йилда Ўзбекистонга ташрифи чоғида мазкур марказга катта қизиқиш билдирган. Бу эса икки давлат ўртасида, айниқса ислом цивилизацияси, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.

Жабборов бу ҳақда Бернама ахборот агентлигига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, марказда иккита замонавий кутубхона мавжуд бўлиб, улардан бири Марказий Осиёдаги энг йирик кутубхоналардан бири ҳисобланади. Бу ерда 1000 дан ортиқ босма китоб ва бир миллиондан зиёд электрон китоб жамланган. Шунингдек, дунёдаги бир нечта йирик кутубхоналар билан ҳамкорлик тармоғи йўлга қўйилган.

Марказнинг асосий музейи бешта муҳим бўлимдан иборат бўлиб, уларда Ўзбекистон ҳудудида цивилизация ривожи исломдан олдинги даврдан то ҳозирги кунгача бўлган босқичларда намойиш этилган.

Жабборовнинг таъкидлашича, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон, бир вақтлар маданий жиҳатдан бой ва турфа цивилизация маркази бўлган ҳамда фан, астрономия ва санъат соҳаларида улкан ютуқларга гувоҳ бўлган.

Унинг қайд этишича, VIII асрда ислом дини минтақада тарқалгандан сўнг Ўзбекистон илм-фан марказига айланди ва бу ердан кўплаб машҳур ислом уламолари етишиб чиқди. Жумладан, Имам ал-Бухорий, Имам ат-Термизий, Абу Райҳон Беруний ва Имам Мотуридий каби алломалар шулар жумласидандир.

Бу буюк шахслар Марказий Осиёдан, айниқса бугунги Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиқиб, илм-фан ва ислом цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган.

Жабборовнинг айтишича, XIV асрда Амир Темур ҳукмронлиги даврида минтақа цивилизацияси янада юксалиб, моғуллар босқинидан кейин вайрон бўлган интеллектуал ва маданий ҳаёт қайта тикланган. Бу эса Марказий Осиёда Темурийлар Ренессанси бошланишига туртки берган.

Унинг таъкидлашича, айнан шу даврда минтақа Эрон, Туркия ва Хитойга яқин ҳудудлардан келган савдогарлар ҳамда элчилар учун муҳим чорраҳага айланган. Темурийлар давлати таъсири эса бир неча аср давомида Ҳинд субқитъасигача етиб борган.

Темурийлар давридан кейин Шайбонийлар сулоласи ва Аштархонийлар сулоласи каби бир қатор сулолалар ҳам минтақада цивилизация ривожига муҳим ҳисса қўшган.

Жабборовнинг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йилдан буён Ўзбекистонда иқтисодиёт, маданият, таълим, санъат ва спорт соҳаларида мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1396726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1138429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
916527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.