Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

BBC:“Тошкентда Ўзбекистон маданиятини тараннум этувчи янги маскан”

BBC медиа компаниясининг BBC StoryWorks платформасида эълон қилинган материалда Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази мамлакатнинг бой маданий ва илмий меросини намоён этувчи янги маданий маскан сифатида ёритилди. Мақолада мазкур марказ оддий музейдан анча кенг қамровли мажмуа бўлиб, экспозициялар, тадқиқот марказлари ва замонавий технологиялар орқали Ўзбекистоннинг тарихий мероси ҳамда ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини халқаро майдонда намоён этиши таъкидланган.

Тошкентнинг шимолий ҳудудларида янги маданий муассаса Ўзбекистоннинг бой меросини асраб-авайлашни мақсад қилган. Оддий музейдан анча кенг қамровли бўлган ушбу кўп қиррали марказ мамлакатнинг илм-фан, маданият, дин ва бошқа соҳалардаги тараққиёт тарихи ва янги ҳикояларини намоён этади.

Ҳаммаси қаердан бошланган

Чирчиқ дарёси водийсида жойлашган Ўзбекистон пойтахти ўз маданиятини — ўтмишини, бугунини ва келажагини — ифтихор билан намоён этишга интиладиган шаҳардир. Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳри сифатида Тошкент нафақат мамлакат, балки бутун минтақанинг рамзи ҳисобланади: у доимо янгиланиб боради, бироқ ўтмиш меросига ҳурмат билан қарайди. Ана шу тарихий тараққиётнинг энг муҳим рамзларидан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидир.
  The foyer of the Islamic Civilization Center in Uzbekistan
Бу янги маданий муассасани барпо этиш режалари дастлаб 2017 йилда тақдим этилган. Шу билан бирга қимматли артефактларни тиклаш ва Ўзбекистон меросининг турли бурчакларда сақланаётган нодир намуналарини Ватанга қайтариш лойиҳаси ҳам илгари сурилган. Марказ ғоясига кўра, у Ўзбекистон ва унинг исломий илдизларининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожидаги ўрнини ўрганадиган ижодий майдон сифатида тасаввур этилган. У Президент ташаббуси билан амалга оширилмоқда ва босқичма-босқич ишга туширилиб, 2026 йил март ойига қадар тўлиқ равишда жамоатчиликка очилиши режалаштирилган.

“Бу ерда тарих ўтмиш учун эмас, балки келажак учун намоён этилади.”
— Фарҳон Аҳмад Низомий, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори
Тарихдан илҳом

The Mushaf of Uthman in the Hall of Qurans

Эълон қилинганидан буён ўтган саккиз йил ичида бу макон турли ғоялар ва ифода шаклларини бирлаштирган ҳақиқий маданий мозаикага айланди. Кенг кўламли кўргазма майдони атрофида муҳташам Қуръон карим зали, болалар музейи, кутубхона, кино студиялари ва нашриётлар жойлашган. Шунингдек, марказда илғор тадқиқот бўлимлари ва реставрация лабораториялари ташкил этилган бўлиб, улар 40 та мамлакатдан келган 1500 дан ортиқ олим учун имкониятлар яратади. Бу маскан нафақат маҳаллий марказ, балки ислом цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ва замонавий дунёдаги ўрнини қайта кўриб чиқадиган халқаро интеллектуал майдон сифатида ҳам қаралади.

The pre-Islamic period hall

Уч қаватли бино Олмазор туманида, Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида, етти гектар ҳудудда барпо этилган. Марказ архитектураси тарихий анъаналарни замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш ғоясини акс эттиради. Унинг муҳташам ва ранг-баранг услуби Самарқанд ва Ҳирот каби ўрта аср шаҳарларининг руҳидан илҳомланган. Бинонинг биринчи қаватида 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бешта тематик кўргазма зали жойлашган бўлиб, улар Марказий Осиё тарихининг турли даврларида яшаб ижод қилган рассомлар, ёзувчилар, ҳунармандлар ва мутафаккирлар меросини намоён этади..

The First Renaissance Hall at the Islamic Civilization Center in Uzbekistan

Нодир меросни Ватанга қайтариш

Марказнинг муҳим вазифаларидан бири — асрлар давомида хорижга тарқалиб кетган маданий бойликларни қайта Ватанга олиб келишдир. Ўзбек олимлари ва санъатшунослари билан ҳамкорликда марказ аукцион уйлари, шунингдек машҳур хусусий коллекторлар ва галереялар орқали мингдан ортиқ нодир асарларни харид қилишга муваффақ бўлганини маълум қилган. Ушбу экспонатлар бешта асосий кўргазма галереясининг энг муҳим намуналари ҳисобланади: исломдан олдинги давр маданий илдизларини ёритувчи экспозициядан тортиб, “Янги Ўзбекистон” ғояларини намоён этувчи замонавий галереягача.

The Second Renaissance Hall

Маърифатни жонлантирувчи инсталляциялар

Марказнинг энг диққатга сазовор нуқталаридан бири — “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” деб номланган 270 метрлик мультимедиа инсталляциясидир. У учта зал бўйлаб жойлашган бўлиб, динамик проекциялар ва интерактив технологиялар ёрдамида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг илм-фан, маданият, санъат ва маънавият соҳаларида жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини намоён этади. Бу саёҳат қадимги даврлардан то Ренессанс давригача бўлган йўлни қамраб олади.

Маданий таъсири ортиб бораётгани ва иқтисодиёти ривожланаётгани билан Ўзбекистон ўз тарихининг янги саҳифаларини ёзишда давом этмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўз эшикларини очганда эса турли даврлар мероси бир маконда бирлашиб, келажак авлодлар учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

The Third Renaissance Hall presenting New Uzbekistan

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1396726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1138429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
916527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.