Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Қадим карвон йўлларида сиз ҳам юринг / фоторепортаж

16.03.2026, 16:341543

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Исломдан аввалги даврга бағишланган бўлимида қадимги савдо йўллари тарихи интерактив харита орқали намоён этилган. Унда юртимиз ҳудуди орқали ўтган ва бутун минтақа тараққиётига таъсир кўрсатган “Ложувард йўли”, “Шоҳ йўли”, “Кумуш йўли”, “Пўлат йўли” ҳамда “Буюк ипак йўли” каби машҳур йўналишлар ҳақида маълумотлар жамланган. Бу йўллар нафақат савдо, балки маданий ва илмий алоқалар ривожи учун ҳам мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтаган.

Эрамиздан аввалги II асрда шаклланган Буюк ипак йўли қарийб 18 аср давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги энг муҳим алоқа йўли бўлиб хизмат қилган.

Марказдаги интерактив харита орқали ушбу йўл ўтган шаҳарлар ва уларнинг тарихий аҳамияти ёритиб берилади.

Президент ташаббуси билан харита янада кенгайтирилиб, Марказий Осиё ва Озарбайжондаги қадимий шаҳарлар — Ўш, Ўзган, Тараз, Марв, Хўжанд ва Габала ҳам ушбу маданий-савдо тизимига киритилган.

Экспозицияда қадимги савдо йўллари муҳитини акс эттирувчи бир қатор ноёб намуналар жой олган.

Пахта инсталляцияси, Кушон тангалари, текстил намуналари, Бақтрия туяси ҳайкали ҳамда Сўғд бозори ҳақидаги видеолойиҳа карвонлар ва савдогарлар ҳаётини тасаввур қилиш имконини беради. 

Бу экспонатлар орқали қадимги савдо фақат иқтисодий эмас, балки маданий алмашув жараёни бўлгани ҳам намоён бўлади.

Залда намойиш этилган Далварзинтепадан топилган шахмат доналари алоҳида эътиборга лойиқ. Илмий тадқиқотларга кўра, улар ер юзида аниқланган энг қадимий шундай топилмалардан бири бўлиб, Ҳиндистондаги намуналардан ҳам қарийб тўрт аср олдин яратилган. Бу топилма Марказий Осиё қадимдан маданий ва интеллектуал марказлардан бири бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги мазкур экспозиция савдо йўлларини тарихий мерос сифатида янги талқинда намоён этади. У орқали юртимиз ҳудуди асрлар давомида цивилизациялар учрашган, ғоялар ва маданиятлар алмашган муҳим макон бўлгани яна бир бор яққол кўринади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9950
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар