Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Амир Темурнинг 690 йиллиги доирасида янги китоблар Марказ кутубхонасига тақдим этилди

Амир Темур меросини янада чуқур ўрганиш учун янги имконият яратилди. Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига темурийлар тарихи ва буюк саркарда ҳаётига бағишланган қатор китоблар ҳадя қилинди. Ушбу адабиётлар Марказ фондини бойитиш билан бирга тадқиқотчилар учун муҳим илмий манбага айланади.

Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан илмий конференциялар ўтказиш, янги китоблар нашр этиш, темурийлар даврига оид манбаларни ўрганиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Мазкур жараён доирасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али томонидан Марказ кутубхонасига Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар тўплами ҳамда буюк саркарда сиймосини акс эттирувчи Амир Темур бюсти ҳадя қилинди. Тўпламдан Амир Темурнинг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати, темурийлар даври маданияти ва тарихий меросига бағишланган илмий ҳамда тарихий асарлар алоҳида ўрин эгаллайди.

Шунингдек, Амир Темурга бағишланган кўргазма учун китобларни саралаш жараёнида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси Муҳаммад Али ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева иштирок этиб, ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар.

Ҳадя қилинган китоблар Марказ кутубхонаси фондини янада бойитиб, темурийлар даври тарихини ўрганишга қизиқувчи китобхонлар, талабалар ва тадқиқотчилар учун қимматли илмий аҳамиятга эга.

Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор:

— Марказ жуда маҳобатли ва замонавий, кутубхонаси эса илмий изланувчилар учун муҳим билим маскани бўлиб хизмат қилади. Биз Амир Темур ва темурийлар даврига оид энг ишончли манбалар асосида, кўп йиллик тадқиқотлар натижасида яратилган бир қатор адабиётларни кутубхона фондига ҳадя қилдик. Келгусида ҳам кутубхона фонди ва экспозицияни янада бойитиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Шу билан бирга, Амир Темур бюсти  Марказ кутубхонасида соҳибқирон меросига бағишланган асарлар жамланган махсус жавоннинг юқори қисмига ўрнатилди. Бу экспозициянинг бадиий кўриниши ва мазмунини янада тўлдирди.

Мазкур жавон ёнида ўрнатилган интерактив экран орқали Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини нишонлаш бўйича қабул қилинган Президент қарори ҳақидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилган. Бу имконият китобхонларга нафақат Амир Темур ҳақидаги адабиётлар билан танишиш, балки юбилей доирасида амалга оширилаётган илмий ва маданий тадбирлар ҳақида ҳам янада кенгроқ маълумот олиш имконини беради.

Марказнинг Кутубхона ва архив ҳужжатлари бўлими бошлиғи Равшан Қодиров ушбу адабиётлар Марказ фонди учун муҳим илмий аҳамият касб этишини таъкидлади.


— “Бугунги кунда Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Халқаро Амир Темур жамоат фонди томонидан ҳадя қилинган ушбу адабиётлар Марказ кутубхонаси фондини янада бойитади. Энг муҳими, бу китоблар Марказимизга келаётган китобхонлар, талабалар ва тадқиқотчилар учун Амир Темур шахсияти, унинг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати ҳамда тарихий мероси ҳақида янада чуқурроқ тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, темурийлар даврига оид янги адабиётлар ва илмий манбаларнинг кутубхона фондига қўшилиши Марказ кутубхонасининг илмий базасини бойитиб, темуршунослик йўналишидаги тадқиқотларни янада ривожлантириш учун қимматли манба вазифасини ўтайди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1396726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1138429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
916527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.