Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

МТРК «МИР» Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм премьерасини унинг очилиш куни намойиш қилди


Тошкентда Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида, «Мир 24» телеканали эфирида Ўзбекистоннинг замонавий даврдаги энг йирик маданий-илмий лойиҳаларидан бирига бағишланган махсус ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.

Фильм мухбири журналист Виталий Никулин бўлиб, у ўз репортажида нафақат янги Марказнинг улкан кўламини намойиш этди, балки томошабинларга минтақанинг жаҳон цивилизацияси ривожидаги тарихий миссиясига чуқур назар ташлаш имконини ҳам тақдим этди.
Фильм вақт бўйлаб саёҳат тарзида қурилган — Марказий Осиёнинг энг қадимги маданиятларидан бошлаб ислом Ренессанси давригача ва бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда фаол илгари сурилаётган Учинчи Ренессанс концепциясигача бўлган йўлни қамраб олади.

Бой визуал кадрлар, Марказ интерьерида олинган тасвирлар, ноёб артефактлар, замонавий мультимедиа инсталляциялари ва халқаро экспертлар билан интервьюлар орқали томошабинга минтақанинг илмий ва маънавий тараққиёти узлуксиз жараён сифатида исломдан олдинги даврдан тортиб ислом Ренессанси ва бугунги Учинчи Ренессанс ғоясигача намоён қилинади.

Кадрларда Виталий Никулин шундай дейди:

“Бу ерда, Марказий Осиёнинг қоқ юрагида, бутун жаҳон илми ривожига таъсир кўрсатган билимлар шаклланган. Бугун эса Ўзбекистон яна бир бор интеллектуал марказ сифатида ўзини намоён этмоқда”.

Фильмда Ислом цивилизацияси марказининг меъморий қиёфаси ва концепциясига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу улкан мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган.

Журналист таъкидлайди:

“Президентнинг жуда зич иш жадвалига қарамасдан, Шавкат Мирзиёев қурилишнинг ҳар бир босқичини шахсан назорат қилди. У нафақат ишлар жараёнини текшириб борди, балки Марказ мазмунини бойитиш бўйича ҳам таклифлар берди”.

Камера нафақат Темурийлар даври меъморий услубида қурилган биноларнинг ташқи қиёфасини, балки унинг ички мазмунини ҳам акс эттиради — буюк олимлар, мутафаккирлар ва минтақанинг маданий ютуқларига бағишланган экспозицияларни намойиш этади.

Журналист лойиҳанинг рамзий аҳамиятини шундай таърифлайди:

“Бу Марказ оддий музей эмас. Бу даврлар ўртасидаги мулоқот майдони бўлиб, унда ўтмиш келажак учун асосга айланади”.

Фильмда маданий меросни Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган халқаро ишларга ҳам алоҳида урғу берилган. Дипломатик ва илмий саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон жаҳоннинг йирик аукционлари ва коллекцияларидан икки мингдан ортиқ ноёб артефактларни Ватанга қайтаришга муваффақ бўлди.

Фильмда шундай дейилади:

“Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра маданий меросни Ватанга қайтариш вазифаси қўйилди  ва бугун бу миссия амалда рўёбга чиқмоқда”.

Томошабинлар, шунингдек, Марказ базасида ўз ваколатхоналарини очган халқаро ташкилотлар ва илмий институтлар фаолияти билан ҳам танишадилар. Бу эса Марказнинг глобал интеллектуал майдон сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди.

“Янги Ўзбекистон” залида туриб, МТРК «МИР» мухбири тўғридан-тўғри эфирда Марказнинг энг рамзий инсталляцияларидан бирига эътибор қаратади:

“Бу ерда ҳатто давлат байроғи ҳам гўё тирикдек. Кинетик экранда навбат билан байроқ матоси, миллий нақшлар ва оддий ойна пайдо бўлади. Бу Янги Ўзбекистоннинг энг муҳим қадрияти — инсонни рамзий ифодалайди”.

Репортажда лойиҳанинг халқаро аҳамияти ҳам алоҳида таъкидланади:

“Бугун Ислом цивилизацияси маркази бутун дунёдан олимлар, тадқиқотчилар ва маданият намояндаларини жалб қилаётган марказга айланмоқда”.

«Мир 24» телеканалидa фильм премьераси Марказ очилиши муносабати билан ўтказилаётган кенг кўламли халқаро ахборот кампаниясининг бир қисми бўлди. У Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фани, маданияти ва маънавий мероси ривожидаги ўрнини кенг ёритишга қаратилган.

Телеканалнинг кенг қамрови туфайли фильм премьера куниёқ МДҲ мамлакатлари ва улардан ташқари ҳудудлардаги миллионлаб томошабинларга намойиш этилди. Бу эса маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва минтақанинг бой тарихий меросини халқаро майдонда тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Фильм намойиши «Мир 24» телеканалидa кейинги кунларда ҳам давом этади. Қайта эфирлар 18 март — 13:15, 18:15 ва 23:15; 19 март — 08:30, 14:15 ва 19:15 да, шунингдек 20, 21 ва 22 март кунлари режалаштирилган.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1247326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
994229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
775827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.