Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади

Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида нуфузли халқаро нашр Forbes таҳлилий мақола эълон қилиб, унда Ўзбекистон лойиҳасини «Евроосиёдаги янги марказ» деб атади ҳамда унинг маданий-дипломатик ва геостратегик аҳамиятини таъкидлади.

Мақола муаллифи, таниқли геосиёсий таҳлилчи Камран Бохари, Марказ ташкил этилишини Ўзбекистонда кечаётган кенг қамровли ўзгаришлар – минтақавий ўйинчидан глобал хавфсизлик, иқтисодиёт ва маданий ҳамкорлик архитектурасининг фаол иштирокчисига айланиш жараёнининг бир қисми сифатида баҳолайди. Нашрда қайд этилишича: «Марказ Евроосиё маконида исломий интеллектуал ва маданий анъаналарни шакллантиришда Ўзбекистоннинг тарихий ўрнини намоён этувчи муҳим ташаббусдир».

Forbes эътиборни шу жиҳатга қаратадики, глобал беқарорлик ва «ғоялар рақобати» шароитида Ислом цивилизацияси маркази нафақат маданий объект, балки маданий кучнинг стратегик платформасига айланмоқда: «Марказ бағрикенг Марказий Осиё мусулмон анъаналари моделини намоён этиш ва конструктив мулоқот учун муҳим майдонга айланиш салоҳиятига эга».

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсатга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, у исломнинг инсонпарварлик моҳиятини илгари суриш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақага нисбатан янги қиёфа шакллантиришга қаратилгани таъкидланган.

Муаллиф фикрича, Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг «рамзий ва стратегик таянчи»га айланмоқда.

Нашрда яна таъкидланишича, Марказ ташкил этилиши Ўзбекистоннинг тарихий меросни замонавий таъсир воситалари билан уйғунлаштира оладиган давлат сифатидаги позициясини мустаҳкамлайди.

«Ўзбекистон ўз цивилизацион меросини глобал барқарорлик ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи замонавий маданий куч воситасига айлантирмоқда», — дейилади материалда.

Forbes Марказ очилишини фақат миллий воқеа сифатида эмас, балки кенгроқ геоиқтисодий ва геосиёсий стратегиянинг бир қисми сифатида баҳолайди. Ушбу стратегия доирасида Тошкент Евроосиёнинг муҳим тугунларидан бири сифатида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда.

Марказ очилган куни эълон қилинган мазкур мақола Ўзбекистонга бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганини ҳамда унинг маданият, илм-фан ва цивилизациялар мулоқоти орқали янги глобал мувозанатни шакллантиришдаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганини тасдиқлайди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1247326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
994229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
775827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.