Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи Марказга 100дан ортиқ экспонат тақдим этади

23.04.2025, 16:371062
Ўзбекистон тарихи давлат музейи Марказга 100дан ортиқ экспонат тақдим этади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш борасида республика бўйлаб илмий экспедиция Ишчи гуруҳлари фаолият юритмоқда. Экспедиция натижаларига кўра, моддий ашёлар олимлар томонидан кенг муҳокама этилиб, Марказ экспозициясига тадбиқ этиш масалалари кўрилмоқда. 

Марказ томонидан тузилган Ишчи гуруҳ Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлиб, у ердаги нодир экспонатлар билан танишди. Дастлаб Ишчи гуруҳ Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова билан музокара олиб борди. Учрашув доирасида музей раҳбарияти томонидан Ислом цивилизацияси марказига беғараз тарзда тақдим этилаётган ноёб экспонатлар рўйхати тақдим қилинди. Маълум қилинишича, умумий ҳисобда 100дан ортиқ экспонат марказга берилади. 


 


Экспедиция доирасида қадимий даврларга оид ашёлар, сопол буюмлар, ибодатхона буюмлари ва бошқа артефактлар аниқланди. Нумизматика йўналишида турли даврларга мансуб тангалар, пул бирликлари, молиявий белгилар, шунингдек, ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттирувчи буюмлар, миллий либослар ва асбоб-ускуналар қайд этилди — деди ИЦМ катта илмий ходими Алишер Эгамов.

Ишчи гуруҳ музей экспозицияларининг жойлашуви, уларнинг мавзувий гуруҳларга ажратилиши, кўргазма дизайни ва ёритилиш тизими билан яқиндан танишди. Бу жараёнда илғор музейшунослик тажрибалари асосида амалга оширилган ўзгаришлар, замонавий технологиялар асосида яратилган интерактив элементларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ музей фондида сақланаётган бошқа ноёб ашёлар – қадимий ҳужжатлар, қўлёзмалар, ҳайкалтарошлик намуналари билан танишишди. 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар