Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди

Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани «глобал миқёсдаги мегалойиҳа», «Марказий Осиёнинг дурдонаси» ҳамда «ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон» сифатида баҳоламоқда.

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди ва жаҳон ОАВ диққат марказига айланди. Марказ ҳақидаги материаллар 20 дан ортиқ давлатда ва 7 тилда — инглиз, араб, испан, хитой, ҳинд, турк ва рус тилларида чоп этилди. Уларнинг умумий аудиторияси 1,5 миллиарддан ортиқ инсонни қамраб олди. Материаллар халқаро журналистлар, таҳлилчилар ва экспертлар томонидан тайёрланган бўлиб, бу лойиҳага нисбатан глобал профессионал ҳамжамиятнинг юқори қизиқишини кўрсатади.

Халқаро ОАВ ушбу воқеанинг рамзий аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Arab News таъкидлашича, «Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилган Марказнинг очилиши муқаддас Рамазон ойига тўғри келгани, худди саккиз йил аввал биринчи тамал тоши қўйилгани каби, унга алоҳида тарихий-руҳий изчиллик бағишлайди». Khaleej Times эса Марказни «илғор технологиялар ва замонавий илмий ёндашувлар уйғунлашган ноёб макон» сифатида таърифлайди.

Forbes қайд этишича, «Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат барқарор ривожланиш ва иқтисодий очиқлик стратегиясини амалга оширмоқда». Шу билан бирга, геосиёсий зиддиятлар ва маданий идентификация атрофидаги баҳслар кучайиб бораётган шароитда Ислом цивилизацияси маркази «цивилизацион меросни замонавий “юмшоқ куч” воситасига айлантирмоқда». The Wall Street Journal эса Марказ «бой тарихий меросни бирлаштириш» вазифасини бажараётганини таъкидлайди.

China Daily Марказни «Ўзбекистоннинг муҳим маданий-илмий лойиҳаларидан бири» деб атаб, унинг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрнига эътибор қаратган. The Korea Times эса мажмуа «ислом цивилизациясининг инсонпарвар ва маърифий моҳиятини акс эттиради» ҳамда «маданий мулоқот ва илмий ҳамкорлик учун замонавий майдон» эканини қайд этган.

Euronews Марказни илмий тадқиқотлар, таълим ва замонавий кўргазма амалиётларини бирлаштирган «янги мерос ва тадқиқотлар хаби» сифатида баҳолайди. Испаниянинг ABC нашри эса «Ўзбекистон Буюк Ипак йўли меросини қайта тикламоқда», дея лойиҳани минтақанинг тарихий цивилизацион алмашинув маркази сифатидаги ўрни билан боғлайди.

Венгриянинг Hello Magyar нашри таъкидлашича, «мажмуа архитектураси нафақат улканлиги, балки замонавий шаҳарсозлик ва экологик барқарорлик стандартларига тўлиқ мослиги билан ҳам ҳайратлантиради». Туркиянинг Yeni Konya нашри эса Марказни «сўнгги асрдаги энг муҳим тарихий, маданий ва бадиий ютуқлардан бири сифатида баҳолаш мумкин бўлган улкан ва салобатли мажмуа» деб атаган.

Озарбайжоннинг Caliber.az нашрида эса Ислом цивилизацияси маркази «Гиннес рекордлар китобига номзод» сифатида қайд этилгани унинг кўлами ва ноёблигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ислом цивилизацияси маркази шунчаки янги музей эмас, балки кенгроқ маънода — мамлакатлар ўз меросини қайта кашф этаётган ва уни дунёга тушунарли қилиб тақдим этаётган тарихнинг бир қисмига айланмоқда. Бугун Марказ аллақачон ташриф буюрувчилар учун очиқ. Экспертлар унинг маданий туризмни ривожлантиришдаги улкан салоҳиятини ҳам таъкидламоқда. Янги мажмуа Ўзбекистонни ноёб тарихий ва интеллектуал меросга эга манзил сифатида янада жозибадор қилади. Бироқ жаҳон матбуоти эътиборидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, унинг аҳамияти туризм доирасидан анча кенгдир.

Халқаро ОАВнинг баҳолари:

Forbes: Ислом цивилизацияси маркази — Евросиёнинг янги геомаданий маркази

The Wall Street Journal: Марказ бой тарихий меросни бирлаштиради

The Washington Post: «Ўзбекистон Тошкентда йирик Ислом цивилизацияси марказини очди»

CNN: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг кўп асрлик интеллектуал меросини намоён этмоқда

ABC: «Ўзбекистон Буюк Ипак йўли меросини қайта тикламоқда»

China Daily: Марказ — Ўзбекистоннинг асосий маданий-илмий лойиҳаларидан бири

The Korea Times: Марказ Янги Ўзбекистоннинг маънавий ва интеллектуал тараққиёт стратегиясининг муҳим қисми

Arab News: Тошкентдаги Марказ — «Марказий Осиёнинг дурдонаси»

Khaleej Times: Ислом цивилизацияси маркази — Марказий Осиёнинг дурдонаси

The Nation: Марказ глобал мулоқот, билим ва маданий тикланиш платформасига айланмоқда

OIC Todaybiz: Марказ — халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган мегалойиҳа

Caliber: Марказ — Гиннес рекордлар китобига номзод

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1247126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
993929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
775627.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.