Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Тожикфильм делегацияси Ислом цивилицияси марказида: “Фақат буюк шахсларгина шундай нодир асар ярата олади”

Марказнинг Хоразм порталида намойиш этилган мэппинг шоу орқали 3000 йиллик шонли тарих таъсирчан визуал ечимларда ёритиб берилди. Ана шу ноёб намойиш “Тожикфильм” давлат муассасаси делегациясининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомидаги энг ёрқин таассуротлардан бирига айланди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Тожикфильм” давлат муассасаси директори бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ушбу ташриф меҳмонларга мамлакатнинг бой тарихи, бебаҳо маданий мероси ҳамда замонавий илмий-маърифий салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини берди.



Ташриф давомида делегация аъзолари Марказнинг ҳар бир бўлимида намойиш этилаётган юзлаб видеороликларни диққат билан кузатди. Уларда акс эттирилган тарихий ва илмий ютуқлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ушбу ютуқлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Бу интерактив ва визуал ечимлар экспозицияларнинг таъсирчанлигини ошириб, меҳмонларнинг ҳар бир маълумотни янада чуқур ва яққол тушунишларига ёрдам берди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Марказнинг бой ва мазмунан чуқур экспозициялари билан танишиб, ҳар бир бўлим орқали инсоният цивилизациясининг изчил ривожланиш йўлини кузатиш имконига эга бўлди. Экспонатларнинг тарихий қиммати замонавий технологиялар билан уйғунлашган ҳолда тақдим этилгани меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди.

Исломдан аввалги давр цивилизациялари бўлимида намойиш этилган қадимий топилмалар ва артефактлар минтақанинг кўп минг йиллик тарихи ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш имконини берди.

Экспозициялар давомида Биринчи Ренессанс даврига бағишланган бўлим меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортди. Мадраса макетлари, илмий муҳитни акс эттирувчи композициялар ва интерактив элементлар орқали ушбу даврнинг илмий ва маърифий юксалиши жонли намоён этилди. Шу билан бирга, Иккинчи Ренессанс даври экспозициясида намойиш этилган илмий асбоблар ва нодир қўлёзмалар бу даврнинг интеллектуал салоҳиятини яққол кўрсатди. 

Делегация шунингдек, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлимида мамлакатнинг бугунги тараққиёт босқичи, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келажакка қаратилган стратегик йўналишлар билан танишди.

Шунингдек, Қуръони карим залида меҳмонлар Усмон Мусҳафи тарихи ва унинг илмий аҳамияти билан танишди. Қуръон нозил бўлиш жараёнини замонавий технологиялар орқали тақдим этувчи мэппинг шоудан таъсирланишди.

-Аввало, Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман. Бу марказга илк бор ташриф буюриб, гўё “тирик музей”ни кўргандек бўлдим. Бу ерда нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа халқларининг жуда қадимий ва ғурурли тарихи ўз ифодасини топган. Мен бу ноёб хазинани тўплашда ҳисса қўшган барча шахсларга ташаккур айтаман. Улар нафақат ўз миллатига, балки бутун дунёга ушбу меросни намоён этиш имконини берди. Менимча бу ерда кўрганларим нафақат ўтмишдан сабоқ олишга келажак авлодларга ҳам ёрдам беради. Фақат буюк шахсларгина шундай нодир асар ярата олади ва мен янги Ўзбекистонда айнан шу турдаги нодир асар – Ислом цивилизацияси марказини кўрдим ва бу менга катта хурсандчилик бахш этди. Жаноб Президентингизнинг ташаббусини  таҳсинга лойиқ дея оламан. Менимча, тамаддун, тарих, адаб ва маданият барча жараёнлари айнан шу марказдан бошланади ва бу манба бугунги кунда миллатнинг барқарорлигини таъминлайди. Сомонийлар тамаддунидан то замонавий Ўзбекистонгача бўлган йўлга жуда қизиқдим. Марказга ташриф буюрадиган ҳар бир киши бу меросдан таъсирланади. Бу ҳам халқ учун, ҳам келажак авлодлар учун, ҳам сайёҳлар учун муҳимдир. Ҳозир кўплаб сайёҳлар бу ерни кўрмаган, шунинг учун уни кенг тарғиб қилиш керак. Улар келиб, бу марказ ва бу буюк тамаддун билан танишсин, уни кўрсин ва уни қадрласин.  Мен бу ерда инсон пайдо бўлишидан то бугунги кунгача бўлган барча жараёнларни кўрдим ва бу мен учун жуда қизиқ ва таъсирли бўлди. Яна бир бор Наврўз байрами муносабати билан барчани қутлайман ва барчага тинчлик, фаровонлик ва бахт тилайман, — деди “Тожикфильм” давлат муассасаси директори Маҳмадсаид Шоҳиён.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1247326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
994229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
775827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.