Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

690 йилдан кейин: Амир Темур меросини ўрганиш — янги босқичда

26.03.2026, 19:191540

Буюк давлат арбоби, моҳир саркарда ва соҳибқирон Амир Темур жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган буюк шахслардан биридир. У барпо этган марказлашган давлат, амалга оширган кенг кўламли сиёсий ва ҳарбий ислоҳотлар, илм-фан, маданият ва санъатга кўрсатган беқиёс ҳомийлиги туфайли Мовароуннаҳр ва бутун Марказий Осиё ҳудудида мисли кўрилмаган маданий ва маънавий юксалиш юз берди.

Темурийлар даврида юзага келган мазкур юксалиш кейинчалик тарихда “Темурийлар Ренессанси” номи билан эътироф этилди. Бу давр нафақат минтақавий тараққиёт, балки жаҳон цивилизацияси ривожида ҳам муҳим босқич сифатида баҳоланади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Амир Темур меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-46-сон қарорига мувофиқ, жорий йилда Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Мазкур қарорда буюк аждодимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини тадқиқ қилиш, унинг давлатчилик анъаналари ва маданий қадриятларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Шу асосда ҳар йили апрель ойи мамлакатимизда “Амир Темур ойлиги” сифатида нишонланиши белгиланган. Шунингдек, 2030 йилгача мўлжалланган махсус “йўл харитаси” қабул қилиниб, унда темурийлар даврига оид манбаларни илмий жиҳатдан ўрганиш, нодир қўлёзмаларни нашр қилиш ва халқаро илмий жамоатчиликка тақдим этиш каби долзарб вазифалар қамраб олинган.

Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш режалаштирилган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан тарихчилар, шарқшунослар ва темуршунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Президент Шавкат Мирзиёев ғояси асосида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг нафақат саркарда, соҳибқиронлиги, балки маърифарпарварлиги, илм-фан ва маданиятни қўллаб-қувватлаганлигини яққол намоён этувчи Иккинчи Ренессанс даври экпозицияси ташкил этилган. Мазкур экспозиция ташриф буюрувчиларни соҳибқирон яшаган давр муҳитига олиб киради.

Замонавий музей технологиялари, интерактив экспозициялар ва нодир тарихий экспонатлар уйғунлиги ушбу бўлимни марказнинг энг қизиқарли ва диққатга сазовор қисмига айлантирган.

Унда Амир Темур ҳаёти, давлатчилик фаолияти, ҳарбий юришлари ва темурийлар даври маданий мероси илмий асосда, замонавий экспозицион усуллар орқали намоён этилган. Интерактив хариталар, нодир қўлёзмалар, меъморий макетлар, тарихий ҳужжатлар ва сунъий интеллект асосида яратилган аватарлар экспозицияни янада жонли ва таъсирчан қилади.

Экспозициянинг марказий қисмидаги махсус тач-панелга жойлаштирилган Амир Темур салтанатининг интерактив харитасида 1370 йилда Амир Темурнинг тахтга чиқишидан бошлаб, темурийлар давлати ривожининг асосий босқичлари акс эттирилган. 

Ташриф буюрувчилар мазкур харита орқали:
•  йирик шаҳарлар, 
•  стратегик ҳудудлар, 
•  савдо йўллари, 
•  маданий марказлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин. 

Бу эса тарихий воқеаларни фақат кўриш эмас, балки уларни англаш ва таҳлил қилиш имконини ҳам беради.

Марказ экспозициясида Амир Темур ҳақида Европада яратилган илмий ва адабий асарлар ҳам намойиш этилган. Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг “Амир Темур салтанатига саёҳат кундалиги” асари шулар жумласидандир. Клавихо Самарқандга қилган саёҳати давомида шаҳарнинг гўзал меъморчилиги, сарой ҳаёти, маданий муҳит ва Соҳибқироннинг давлат бошқаруви ҳақида қимматли маълумотлар қолдирган. Бу асар Европа жамоатчилигини Амир Темур шахсияти билан таништирган илк манбалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, европалик муаллифлар — Марсель Брион, Эдгар Аллан По ва Иоганн Шильтбергер каби тарихчи ва ёзувчиларнинг асарлари ҳам экспозициядан ўрин олган. Ушбу нашрлар Европада Амир Темур шахсиятига бўлган қизиқиш юқори бўлганини кўрсатади.

Экспозицияда “Темур тузуклари” асарига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Асар давлат бошқаруви, адолат, интизом ва ҳарбий тартиб-қоидалар ҳақидаги муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Марказда ушбу асарнинг факсимил нусхалари, турли тиллардаги таржималари ва электрон вариантлари билан танишиш имконияти яратилган.

Давлат раҳбарининг Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ эса “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли нашри форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилиши белгиланган.

Экспозициядаги энг нодир ёдгорликлардан бири — “Улуғтоғ битиги” ҳисобланади. 1391 йилда ёздирилган бу улкан ёдгорлик Соҳибқироннинг давлатчилик ғоялари ва ҳарбий қудратини акс эттиради.

Шунингдек, хаттот Умар Ақто томонидан кўчирилган Қуръони карим саҳифаси ҳам намойиш этилмоқда. Бу каби нодир асарлар маънавий меросимизнинг беқиёс бойлигини намоён этади.

Марказда сунъий интеллект асосида яратилган махсус аватар орқали ташриф буюрувчилар Амир Темур билан “мулоқот” қилиш имконига эга. У ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида саволларга жавоб беради. Бу эса музейни янги авлод учун янада жозибадор ва интерактив қилади.
Умуман олганда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган мазкур экспозиция Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, илм-фани ва маданиятини замонавий ёндашув асосида намоён этади. Энг муҳими, ушбу экспозиция Президентимизнинг Амир Темур шахсиятини янада кенг тарғиб қилиш учун муҳим манбалардан биридир.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар