Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази томонидан амалга оширилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар серияси жаҳон кино саноатининг нуфузли мукофотларидан бири — New York Festivals TV & Film Awards 2026 танловининг финал босқичига йўл олди. Лойиҳада жаҳон миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби актёр Бен Кингсли иштирок этган.

Мазкур ютуқ лойиҳанинг халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланганини англатади. Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади. Танлов ғолиблари 2026 йил 21 май куни бўлиб ўтадиган Storytellers Gala тақдирлаш маросими доирасида эълон қилиниши режалаштирилган.

Ҳужжатли фильм ислом оламининг бой интеллектуал ва маънавий меросини Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар — Хоразмий, Фарғоний, Ибн Сино ва бошқа алломаларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси орқали кенг ёритиб беради. Шунингдек, лойиҳада Темурийлар ва Бобурийлар даври, ҳамда минтақанинг бошқа тарихий цивилизациялари мероси чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг илм-фан, тиббиёт ва фалсафа ривожига кўрсатган таъсири илмий-оммабоп ёндашувда тақдим этилган.

Аввалроқ мазкур лойиҳа материаллари халқаро аудиторияга тақдим этилган бўлиб, CNN, BBC ва Euronews каби етакчи жаҳон телеканалларида эфирга узатилгани унинг глобал ахборот майдонидаги нуфузини янада оширди.

New York Festivals TV & Film Awards халқаро мукофоти телевидение ва кино соҳасида юқори нуфузга эга бўлиб, қатъий саралаш тизими, иштирокчиларнинг кенг географияси ҳамда рақобатнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Ушбу мукофот доирасида илгари BBC, National Geographic ва Netflix каби етакчи медиа компаниялар томонидан яратилган лойиҳалар энг юқори баҳоларга сазовор бўлган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази бугунги кунда халқаро илмий-маданий майдонда фаол позицияни эгаллаб, академик тадқиқотлар, замонавий технологиялар ва глобал медиа коммуникациялар уйғунлигига асосланган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1250626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
997929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
779327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.