Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

UNFPA ва Al-Azhar олимлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Миср араб республикасидаги нуфузли Ал Азҳар университети олимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг музей экспозициялари, илмий-маърифий бўлимлари ва замонавий инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. Улар экспозицияларнинг мазмунан бойлиги, визуал ва интерактив форматларда тақдим этилгани, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.

Экскурсия жараёнида делегация аъзолари ушбу заминдан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирлар мероси билан танишиб, бу Ўзбекистон учун беқиёс ифтихор эканини таъкидладилар. Айниқса, экспозицияларда маълумотларнинг ёшлар учун тушунарли ва замонавий усулларда тақдим этилаётгани алоҳида эътироф этилди. Меҳмонлар фикрича, бундай ёндашув ушбу ҳудудда қадимдан юксак цивилизация шаклланганини яққол намоён этади.

Ташриф доирасида делегация аъзоларида энг катта таассурот қолдирган масканлардан бири Қуръони карим зали бўлди. Унда намойиш этилган Усмон мусҳафининг улуғворлиги, унинг тарихий ва маънавий аҳамияти меҳмонлар томонидан катта ҳайрат ва эҳтиром билан баҳоланди.

Шунингдек, меҳмонлар Марказда замонавий технологиялар, интерактив ечимлар ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланилаётганини қайд этдилар. Уларнинг таъкидлашича, бу ҳар бир ташрифчига тарихни чуқурроқ англаш, уни мустақил равишда ўрганиш ва ҳис қилиш имкониятини яратади.

Умуман олганда, делегация аъзолари Марказнинг қисқа муддат ичида барпо этилгани, унинг илмий-маърифий ва маданий аҳамияти ниҳоятда юқори эканини эътироф этдилар. Улар мазкур мажмуани нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам муҳим маърифий ва илмий платформа сифатида баҳолаб, келгусида ҳамкасблари, талабалар ва кенг жамоатчиликка ушбу масканга ташриф буюришни тавсия этишларини билдирдилар.

Иброҳим ал Ҳудҳуд, профессор (Миср):

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганимдан жуда мамнунман. Бу ердаги кўргазма услублари, ташкилий ишлар ва симуляциялар юксак даражада. Экспозициялар орқали исломдан олдинги даврдан ҳозирги кунгача бўлган цивилизацияларни худди ўз кўзимиз билан кўриб, ҳис қилаётгандек таассурот олдик.

Марказ замонавий технологиялар ва сунъий интеллект билан жиҳозлангани эса ҳар бир ташрифчига билимларни мустақил ўзлаштириш имконини беради. Тўғрисини айтсам, бу ерни тўлиқ ўрганиш учун бир неча кун вақт талаб этилади. Бу ҳақиқатан ҳам халқаро миқёсдаги улкан лойиҳа.

Энг муҳими, бу маскан ёшларда ўзликни англаш туйғусини мустаҳкамлайди. Чунки инсоннинг шахсиятини белгилайдиган асосий омиллар — унинг тили, дини ва тарихи ҳисобланади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1292426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1035229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
817427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.