Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Тошкентда янги “магнит”: кунига 5 минг меҳмон — Ислом цивилизацияси маркази дунё эътиборида

Кунига минглаб меҳмонларни қабул қила бошлаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун хорижий делегациялар, экспертлар ва сайёҳларни ўзига жалб этаётган янги маданий “магнит” сифатида намоён бўлмоқда.

Жорий йилнинг март ойидан ўз фаолиятини бошлаган ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази қисқа фурсат ичида кенг жамоатчилик ва халқаро доиралар эътиборини қозонди. Бугунги кунда марказга кунига ўртача 5 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрмоқда. Бу эса унинг тобора оммалашиб бораётганини кўрсатади. Марказ нафақат оддий ташриф буюрувчилар, балки турли даражадаги расмий делегациялар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

“Tashkent Water Week 2026” халқаро форуми доирасида мамлакатга ташриф буюрган 100 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий иштирокчилар ушбу маскан билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларда айниқса Биринчи Ренессанс даври экспозицияси катта қизиқиш уйғотди. Саудия Арабистонидан келтирилган Каъба ёпинчиғининг эшик қисми — кисва ноёб экспонат сифатида уларда чуқур таассурот қолдирди. Шунингдек, Марказда сақланаётган нодир қўлёзмаларнинг асл нусхаларини кўриш имконияти делегация аъзолари учун унутилмас тажрибага айланди.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Ташқи ишлар ва бирлашиш қўмитаси раиси Ким Сеокки бошчилигидаги делегация ташрифи марказнинг халқаро сиёсий доираларда ҳам юқори қизиқиш уйғотаётганини кўрсатди. Улар музейнинг “Исломдан аввалги давр” экспозициясида илк шаҳарлар макетлари, Буюк ипак йўли савдо йўллари ва қадимги Фарғона отларига бағишланган саҳналарни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Шунингдек, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги делегацияси ҳам Темурийлар даври — Иккинчи Ренессанс даврига бағишланган экспозицияни юқори баҳоладилар. Уларнинг фикрича, ушбу бўлимда яратилган муҳит ташриф буюрувчиларга гўё ўша даврда яшаётгандек таассурот қолдиради.

Шунингдек, Societe Generale компанияси вакили Карлос Вилланова Гинер фикрича, бу маскан нафақат меъморий жиҳатдан улуғвор, балки таълим ва маърифат нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. У экспозициялар бойлиги — Қуръон қўлёзмалари, нумизматика, қадимги кийимлар ва миллий амалий санъат намуналари алоҳида эътиборга лойиқ эканини таъкидлади.

Бундай ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат 200 нафардан ортиқ делегация вакиллари ҳам тарихий мерос ва замонавий мультимедиа технологиялари уйғунлиги асосида яратилган ягона концепцияни алоҳида эътироф этдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тарихий меросни замонавий талқинда намоён этувчи, илм-фан, маданият ва инновацияларни бирлаштирган ноёб маскан сифатида изчил ривожланмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1292426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1035229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
817427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.