Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Коинотдан келган нигоҳ: “Space Technology Conference STC 2026” халқаро конференция қатнашчилари илмий меросдан лол қолди

01.04.2026, 15:381079
Коинотдан келган нигоҳ: “Space Technology Conference STC 2026” халқаро конференция қатнашчилари  илмий меросдан лол қолди

Тошкентда ўтган халқаро космик анжуман дастури доирасида нуфузли хорижий делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, уни “тарих ва замонавий технологиялар уйғунлашган ноёб маскан” сифатида баҳолади. 

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар космик агентликлари раҳбарларининг 5-йиғилиши ҳамда “Space Technology Conference STC 2026” халқаро конференцияси доирасида ташриф буюрган нуфузли делегация айниқса, Ренессанс даврлари, хусусан, астрономияга оид экспозициялардан катта таассурот олдилар.

Мазкур ташриф нафақат илмий ва дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш, балки Марказда жамланган бой маданий-маърифий меросни халқаро жамоатчиликка кенгроқ танитишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Делегация аъзоларига Марказнинг исломдан аввалги давр цивилизациялари экспозициясида қадимги Хоразм маданияти, зардуштийлик даври ёдгорликлари, илк шаҳарсозлик анъаналари ҳамда Буюк ипак йўлига оид маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, меҳмонлар ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши, унинг илм-фан ва маданият тараққиётига кўрсатган таъсири, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари экспозициялари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Айниқса, астрономия ва математика бўлимлари космик соҳада фаолият юритаётган мутахассисларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Бу ерда Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи каби буюк алломаларнинг илмий мероси замонавий мультимедиавий технологиялар асосида намойиш этилгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Имом Бухорий ва Абу Мансур Мотуридий каби мутафаккирларга бағишланган бўлимларда намойиш этилган нодир қўлёзмалар ва тарихий манбаларни делегация аъзолари юқори баҳолашди.

Экспозициялар орасида Усмонийлар даврига оид экспонатлар, Султон Абдулмажид даврига тегишли Мақоми Иброҳим ёпинчиғи, Каъба кисваси ҳамда турли даврларга оид кийим-кечаклар алоҳида қизиқиш уйғотди.

Меҳмонлар Марказдаги интерактив ечимлар — рақамли панеллар, 3D инсталляциялар ва сунъий интеллект асосидаги тақдимотларни юқори баҳолаб, экспозициялар ташриф буюрувчини тарих муҳитига “олиб кириш” имконини беришини таъкидладилар.

Кристиан Файхтингер, Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори:

Биз, космос соҳаси вакиллари сифатида, айниқса Мирзо Улуғбек давридаги астрономик ютуқлардан жуда таъсирландик. XIV асрдаги аниқлик даражаси ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Бу марказ нафақат тарихий, балки илмий аҳамиятга ҳам эга. 

Кубаничбек Омуралиев, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби:

Бундай кенг қамровли, тарихий аҳамиятга эга марказнинг барпо этилиши — бу энг аввало иқтисодий эмас, балки маънавий жиҳатдан энг муҳим ва энг катта лойиҳалардан биридир.

Бу марказнинг асосий мақсади — меросимизни келажак авлодга етказиш. Чунки ўз тарихини билмаган киши – манқурт каби. Агар мерос бўлмаса, келажакка ҳеч нарса қолмайди. Бу ерга келган инсон ўз тарихини англайди.

Бу ерда қайси экспозиция кўпроқ ёққанини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Қуръон, қадимий цивилизациялар, Ренессанс босқичлари — барчаси тенг аҳамиятга эга. Ҳар бирида алоҳида қиммат бор.

Юсуф Қирач, Туркия Космик агентлиги раҳбари:

Илм фалсафаси билан шуғулланган инсон сифатида айтаманки, замонавий астрономия айнан шу заминларда шаклланган.

Аҳмад Фарғонийдан Берунийгача, Хоразмийдан Улуғбеккача бўлган мутафаккирлар инсоният тафаккурига улкан ҳисса қўшган. Шунинг учун бу ерда бўлиш менга катта мамнуният бағишлади.

Бу марказни бутун дунёга кенгроқ танитиш керак. Чунки бу ерга келган инсон бу заминнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини ўз кўзи билан кўради.

Айниқса, интерактив ёндашув жуда кучли. Ёшлар бу ерда қисқа вақт ичида катта билим олиши мумкин.

Ҳасан Эрсел Гюрал, Туркия Космик агентлиги физика мутахассиси:

Бу ерда фақат рақамли технологиялар эмас, балки муҳит, ёритиш, архитектура — барчаси уйғун.

Гўё ўша давр ичига кириб боргандек бўласиз. Экспонатлар жуда яхши сақланган. Айрим жойларда улар қайта яратилганмикан деб ўйладим, аммо улар асл нусха экани ҳайратланарли.

Албатта, мен барча дўстларимга бу ерга келишни тавсия қиламан. Ҳатто оила аъзоларимни ҳам олиб келишни истайман.

Ҳарунруллоҳ Танзи, Туркий давлатлар ташкилоти лойиҳа директори:

Илгари ҳам қурилиш жараёнида келган эдик, бугун эса уни тўлиқ, гўзал ҳолатда кўриш насиб қилди.

Бу ерда умумий цивилизациямизга оид жуда кўплаб ноёб экспонатлар жамланган. Усмонийлар даврига тегишли ашёлар, Каъба кисваси, Хоразмга оид экспонатлар — барчаси бир жойда. Бу марказни халқаро миқёсда тарғиб қилиш муҳим, деб ўйлайман.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар