Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

“БМТ туризм” бош котиби президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

01.04.2026, 19:291383
“БМТ туризм” бош котиби президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Дунёнинг энг гўзал музейларидан бири дея таърифланган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган “БМТ туризм” бош котиби  Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация экспозициялар ва Қуръони Карим зали билан танишиб, Президент Шавкат Мирзиёев ғояси билан барпо этилган маърифий маданий масканнинг мазмун-мундарижа ва бадиий ечимларини юқори баҳоладилар.

Ташриф давомида музейнинг Исломдан аввалги давр экспозициясида Қўйқирилган қалъа макети делегация аъзоларида чуқур таассурот уйғотди. II–VI асрларга мансуб ушбу ёдгорлик ўз даврида нафақат аҳоли манзилгоҳи, балки обсерватория вазифасини ҳам бажаргани билан аҳамиятлидир.

Далварзинтепадан топилган шахмат доналари эса экспозициянинг энг эътиборга молик намуналаридан бири сифатида баҳоланди. Мазкур топилмалар дунёдаги энг қадимги шахмат намуналаридан бири бўлиб, Ҳиндистонда аниқланган шунга ўхшаш топилмалардан қарийб тўрт аср олдин яратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. 

Биринчи Ренессанс даври экспозициясида меҳмонлар эътиборини Пайғамбаримиз томонидан ўша давр дунё ҳукмдорларига йўлланган мактублар тортди. Экспозицияда ушбу мактубларнинг беш нусхаси намойиш этилган бўлиб, уларда акс этган дипломатик ёндашув ва мазмуний теранлик алоҳида қизиқиш билан қарши олинди.

Экспозиция билан танишув жараёнида, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан ҳурматли меҳмонга Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг араб ҳукмдорларидан бири — Мунзир ибн Савига йўллаган мактуби нусхаси эсдалик совға сифатида топширилди.

Марказнинг юраги ҳисобланган Қуръони Карим залида делегация мусулмон оламининг бебаҳо дурдонаси – VII асрда кўчирилган Усмон мусҳафи билан яқиндан танишди. Ушбу ноёб Қуръон нусхаси 1989 йилдан 2025 йилгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Мўйи муборак мадрасасида бўлган. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур ноёб мусҳаф 2025 йил 13 ноябрь куни Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони карим залига олиб келинган. Меҳмонлар ушбу муқаддас ёдгорликни билан бирга замонавий мэппинг-шоуни ҳам томоша қилишди.

Ушбу мажмуанинг ҳар бир жиҳати давлат раҳбарининг ташаббуси ва бевосита эътибори асосида амалга оширилгани алоҳида эътироф этилди.

Шайха Носир Ал Новайс, “БМТ туризм” бош котиби: 

Аввало, Ўзбекистонга расмий ташриф буюришдан жуда мамнунман. Бу менинг Бош котиб сифатида лавозимни эгаллаганимдан бери илк расмий ташрифим ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриш имконияти учун жуда  хурсандман. Биламанки, бу марказ яқинда очилган ва мен сизларни бешта турли цивилизация ҳақида гўзал ҳикоя тақдим этганингиз билан табриклайман.

Бу келажак авлодни турли цивилизациялар билан таништиришда ажойиб усул ва ҳикояларнинг замонавий технологиялар, шу жумладан иммерсив санъат орқали тақдим этилгани жуда таъсирли. Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман.

Яна бир бор табриклайман, менимча бу Марказ Ўзбекистон ва Тошкент учун катта аҳамиятга эга рамзий жой бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, бу Марказ туризмни ҳам ривожлантиришга, айниқса маданият ва мерос ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлган сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади.

Аввало, мен уни Ислом цивилизацияси маркази маданий музейини яратиши билан табриклайман. Бу Ўзбекистондаги тарихий, анъанавий ва маданий диққатга сазовор жойларга ажойиб қўшимча бўлди.

Туризмда ривожланиш учун мустаҳкам асос зарур ва бунга эътибор қаратилгани ҳурматга лойиқдир.

Иккинчидан, 90 дан ортиқ давлатлар учун визаларни осонлаштириш — миллий иқтисодиётда туризмнинг аҳамиятини кўрсатувчи яна бир муҳим кўрсаткичдир. 

Делегация аъзолари Фахрий меҳмонлар китобига ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирдилар. Жумладан, улар шундай деб қайд этдилар: “Мен Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини ана шундай ажойиб музей бунёд этилгани билан самимий табриклайман. Бу маскан асрлар давомида яшаб қолади ва келажак авлодларни ватанингиз тарихи, аждодлар яратган цивилизациялар билан таништирувчи муҳим маскан бўлиб хизмат қилади”. Шунингдек, делегация Марказнинг илмий, маънавий ва маданий аҳамиятини юксак баҳолади.

Ташриф якунида Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов мартабали меҳмонга 1510 йилда Ҳиротда кўчирилган Ҳусайн Бойқаро девонининг факсимиль нусхасини марказ номидан совға қилди. Китобдан буюк темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаронинг туркий тилдаги ғазаллари, шунингдек, Камолиддин Беҳзод томонидан ишланган 4 та нодир миниатюра ўрин олган.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма