Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Москва делегацияси: Тошкентдаги музей — Марказий Осиёдаги ноёб тажриба

02.04.2026, 19:401030

Тарихни кўриш, ҳис қилиш ва англаш мумкин бўлган макон — амалий ташриф билан Тошкентда бўлиб турган Москва шаҳри ИИВ Бош бошқармаси вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини кўздан кечирар экан, унинг интерактив имкониятлари ва илмий концепциясини юқори баҳолади.

Делегация аъзолари марказнинг барча экспозиция заллари билан батафсил танишиб, юртимизнинг кўп асрлик бой тарихи, маданияти ва ислом цивилизацияси тараққиётини ёритувчи ноёб артефактлар, қўлёзмалар, илмий мерос намуналари ҳамда замонавий мультимедиа ечимларини катта қизиқиш билан кузатдилар. Айниқса, анъанавий музей форматидан фарқли равишда голограмма, интерактив панеллар, сунъий интеллект технологиялари ва рақамли визуализациялардан самарали фойдаланилгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Делегация вакилининг таъкидлашича, мазкур марказ ўзининг мазмунан бойлиги ва замонавий ёндашуви билан алоҳида аҳамият касб этади.

Биз Ўзбекистонга биринчи марта келдик ва делегациямиз аъзолари ҳам бу ерда илк бор бўлиши. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқатан ҳам ноёб ва таъсирли маскан экан. Бу ерда нафақат артефактлар, балки Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи турли материаллар жамланган. Энг муҳими, замонавий технологиялар — сунъий интеллект, визуал эффектлар билан уйғунлаштирилган экспозициялар инсонни ўзига жалб қилади. Ростини айтсам, биз бу ерда икки соатдан ортиқ вақт ўтказдик, лекин вақт қандай ўтганини сезмадик. Ҳар бир зал ўзига хос, ўзига тортади. Бир экспозициядан бошқасига ўтиш жараёни табиий равишда давом этади. Бу ерда тарих фақат айтиб берилмайди, балки кўрсатилади ва ҳис қилинади. Албатта, ҳар бир экспонат ўзига хос тарихга эга. Аммо биз, эркаклар, қурол-яроғлар намойиш этилган бўлимларга алоҳида эътибор қаратдик.

Шамширлар, уларнинг ясалиш тарихи, металлургиянинг шаклланиш босқичлари жуда қизиқарли бўлди. Бизнинг давлатимиз ҳам кўп миллатли ва кўп конфессияли. Шу боис бу ерда кўрганларимиз бизга жуда яқин. Бундай музейлар орқали инсонлар ўз тарихи, дини ва маданиятини чуқурроқ англайди. Бу эса жамиятда ўзаро ҳурмат ва тушунишни мустаҳкамлайди, — деди делегация аъзоси Россия Федерацияси ИИВ Москва шаҳри бўйича Бош бошқармасининг Шимолий-Шарқий маъмурий округи Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-майори Рамиль Гафуров.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14832
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7983
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар