Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

ТУРКСОЙ ва Ислом цивилизацияси маркази ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Туркий маданият халқаро ташкилоти (ТУРКСОЙ) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида туркий тилли давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илм-фан ва таълим соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда муҳим пойдевор эканини алоҳида таъкидладилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро ташаббуслар туркий дунёдаги интеграция жараёнларига янги суръат бағишлаётгани юқори баҳоланди. Шу нуқтаи назардан, Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат миллий, балки умумтуркий ва умуминсоний меросни ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилаётган йирик илмий-маърифий маскан сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган қатор қўшма тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, 2026 йилда илк бор Ўзбекистонда Туркий тилли давлатлар ёшлари форумини ўтказиш бўйича эришилган келишувга алоҳида эътибор қаратилди. Анъанавий тарзда ҳар йили ТУРКСОЙга аъзо мамлакатларнинг бирида ташкил этиладиган ушбу нуфузли анжуман ўтган йилларда Қирғизистон ва Қозоғистонда муваффақиятли ўтказилган эди. Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган мазкур форумда иқтисодиёт, маданият, таълим ва спорт соҳаларида юқори натижаларга эришган 300 нафарга яқин иқтидорли ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Сайид Юсуф, ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари:

— Ўзбекистон ва бошқа туркий мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг кун сайин мустаҳкамланиб бораётгани, энг аввало, Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсати натижасидир. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши барча туркий халқлар учун ҳақиқий ғурур манбаи бўлиб хизмат қилади. ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасидаги қўшма лойиҳаларнинг кенгайиб бораётгани бизни алоҳида қувонтиради.

Музокаралар якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига юқори баҳо бериб, илмий ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Ушбу ҳамкорлик туркий давлатлар ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, умумий тарихий меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1273726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1018929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
800027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.